Latest news

10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  2 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  7 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  8 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6

Миржалол Қосимов: "Бугунги баҳс турнинг энг қизиқ ўйини бўлса керак" News

Миржалол Қосимов: "Бугунги баҳс турнинг энг қизиқ ўйини бўлса керак"

Coca Cola Суперлигасининг 5-турининг марказий баҳси – ОКМК ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

- Учрашув ҳақида

- Ўйин қизиқарли ўтиши кутилганди. Икки жамоа ҳам бир-бирига муносиб. Ўтган йилги ўйинларда ҳам курашларга бой ва очиқ футбол бўлганди. Бунга тайёргарлик кўргандик. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда иккинчи бўлимга қарганда кучлироқ ҳаракат қилдик. Бугунги баҳс турнинг энг қизиқ ўйини бўлса керак. Ўйин мухлисбоп бўлди.

- Бугун ёши катта ўйинчилардан Санжар Турсунов ва Анзур Исмоилов яхши ҳаракат қилди. Уларнинг тажрибаси ҳақида нима дея оласиз?

- Бу футболчиларнинг жамоадаги ўрни муҳим. Бу йиллар давомида йиғиладиган тажриба. Мана, Жасур Ҳасанов ҳам 40 ёшида ўйнаяпти. Бундай ўйинчилар Европада ҳам бор. 

- Жамоанинг мақсади қандай?

- Бу савол ҳар ўйинда берилади. Мақсад бўлмаса, ишлашнинг ҳожати йўқ. 

- Тунислик легионер Муҳаммад Салим ва ўтган мавсум "Олимпик"да порлаган Элёр Бегимовга етарлича имконият берилмаяпти. Уларнинг ўйинидан қониқмаяпсизми?

- Энг кўп ротация қиладиган мураббий ўзимман. 20 га 20 футбол ўйнайдиган бўлсак, барчани майдонга ташлардим. Чемпионат ҳали анча вақт давом этади, ўйинлар жуда кўп. Вақти келганда, уларга имконият тақдим этилади. 

- Жароҳат олган Миржамол Қосимов ва Виталий Денисов қачон сафга қайтади?

- Энди машғулотларга киришди. Қачон жисмонан тайёр бўлса, уларни майдонда кўрасизлар.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика