Latest news

12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  0 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  9

Миржалол Қосимов: “Бугун ҳақли ғалабага эришдик ” News

Миржалол Қосимов: “Бугун ҳақли ғалабага эришдик ”

Суперлига 11-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бунёдкор” клубини қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиндан сўнг “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов  ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Рустам Ашурматовлар матбуот анжуманида  иштирок этди.

"Охирги турларда жуда қийин ўйинларни ўтказдик. “Насаф”га қарши баҳсда жуда кўп куч йўқотдик. Қисқа муддат ичида  “Сўғдиёна”га қарши тайёргарлик олиб бориш  ва шу билан бирга  футболчиларни рухан тайёрлаш зарур эди. Ўйин оғир кечди. Рақиблар қарши хужум тактикасини танлади ва беш ҳимоячи билан ўйнади. Бу эса бизга қийинчилик туғдирди. 11 кишини ёриб кириш осон эмас. Футболчилар майдонда яхши ҳаракат қилишди ва 2 та гол киритиб ўйлайманки хақли ғалабага эришдик" - дейди Миржалол Қосимов


"Ҳамма учрашувлар ҳам қийин кечмоқда. Сергей Иванович жамоани яхши шакиллантирган. Рақиблар бизга қарши жуда яхши ҳаракат қилишди. Биз ҳам бўш келмадик ва ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришдик" - дейди Рустам Ашурматов



“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика