Latest news

18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  0 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  1 17:27Алаба яна жароҳат олди  0 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  3 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  7 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  3 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  2

Миржалол Қосимов: “Суҳроб Султонов бугун дарвозани қаҳрамонлардек қўриқлади" News

Миржалол Қосимов: “Суҳроб Султонов бугун дарвозани қаҳрамонлардек қўриқлади"

Coca Cola суперлига 24-тур доирасидаги "Қўқон-1912" – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди.

"ФИФА кунлари туфайли юзага келган жамоамизга ас қотди. Чунки "Қўқон-1912"га қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Қизиқарли ва осон бўлмаган баҳс бўлишини билгандик. Водийда ўйнаш осон эмас. Буни доим таъкидлайман. Баҳс бизнинг жамоа учун омадли кечди. Учрашув қизиқарли вазиятларга бой тарзда ўтди. Футбол шундай ўйинки, қачонки сен урмасанг, унда сенга уришади. Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсада, "Қўқон-1912" жамоаси бугун жуда яхши ҳаракат қилди. Биринчи бўлим стартида ва ўйин охирига қадар ҳисобда ортда бораётган бўлсада охиригача курашди. Ўйлашимча, бугунги баҳс мухлисларга манзур келди.  Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугун дарвозабонимиз Суҳроб Султонов ажойиб баҳсни ўтказди. Кўплаб вазиятларда жамоамизни муқаррар голлардан қутқариб, қаҳрамонлик кўрсатди. Жамоамиз эса имкониятлардан самарали фойдаланди. Шунингдек, яна қатор вазиятлар содир этилди. Келаси ўйинларда "Қўқон-1912" жамоасига омад тилайман. Очиғи, бугун рақиб менда жуда ҳам яхши таассурот қолдирди. 


Биринчи даврага нисбатан жамоамизда ўсиш кузатилмоқда? Ҳозир жамоамга ёки ишимизга баҳо беришим бироз нотўғри бўлади. Буни четдан кузатаётганлар баҳолагани маъқул. Ҳа, жамоа иккинчи даврага келиб анча ўсганини таъкидлашим мумкин. Бир жамоани шакллантириш учун маълум вақт талаб этилади. Оддий мисол, уй қураётганда аввал пойдевори яратилади, ғишт терилади, кейин тайёр бўлгач жиҳозланади ва ҳоказо. Футбол ҳам шунга ўхшаш. Янги жамоани бирпасда тўлиқ шакллантириб бўлмайди. Футбол ҳам ўзига яраша санъат. Бежизга бу спорт турини миллионлар ўйини деб айтишмайди. Шу боисдан ҳам янги жамоани қуриш учун вақт керак бўлади. Тўғри, жамоамиз футболчилари ўзаро ўйин тушунчаси, ҳамжиҳатлик ошиб бормоқда. Фақат афсуски энди мавсум деярли якунланиб бормоқда (кулади). Бир жамоани яхши шакллантириб, ҳар тарафлама рақобатбардош қилиш учун баъзан йиллар керак бўлади. Масалан, "Локомотив" ҳам Ўзбекистон чемпиони бўлиш учун 5 йил сарфлади. "Пахтакор"ни олайлик, уларнинг имконияти юқори бўлсада, янги қурилган жамоа учинчи мавсумда чемпионликка эришди. Катта ишлар аста-секинлик билан бўлади. 


Миржамолнинг бурчак зарбасидан урган голига келадиган бўлсак, бу биринчи марта эмас. Аввал ҳам бундай голлар киритган. "Бунёдкор" сафида ҳам, АГМКда ҳам жорий мавсум бурчак зарбасидан тўғридан-тўғри гол урганди. Ҳа, бу борада машғулотларда алоҳида ишланади ва бунга маълум вақт сарфлаймиз. Нафақат Миржамол, балки бутун жамоа стандартлар устида махсус дастур асосида шуғулланади", — дея ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди Миржалол Қосимов.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика