Latest news

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  50 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  214 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  16 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  7 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор" News

Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Андижон" - ОКМК (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Муҳими керакли натижага эришдик. Бунинг яхши ва ёмон тарафлари бор. Биринчи бўлимда суст ҳаракат қилдик. Оддий вазиятларда хатога йўл қўйдик. "Андижон" жамоаси қарши ҳужумлар ва стандарт вазиятларда жуда яхши ҳаракат қилади. Биринчи голни ўз хатомиз эвазига ўтказиб юбордик. Иккинчи гол қарши ҳужум эвазига юзага келган пенальти орқали урилди.

" Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли ўйинчиси бор, бу албатта мухлислари. Бу стадионга келадиган ҳар бир жамоага осон бўлмайди. Иккинчи бўлимда керакли натижани қайд эта олдик. 3 очко қолади, ўйин эсдан чиқади.


- Жамоангиз 2:0 ҳисобида мағлуб бўлаётган вақтда нималарни ҳис қилдингиз?

- Қанақа ротация қилиш ва кимни захирага олиш ҳақида ўйладим. Иккита гол ўтказиб юборганимиздан сўнг тезкор жавоб голини киритдик. Бу бизда ишонч пайдо бўлишига сабаб бўлди.

- Бугун жамоангиз барибир ғалаба қозона олишини мураббийлик ҳиссиётлари билан сездингизми?

- Танаффусда йигитларга шу ҳақида айтдим. Йигитларга ишонгандим. Бошиданоқ ғалаба учун келгандик. Бу саволингиз кимдадир нотўғри кайфиятни уйғотиб қўйиши мумкин.

- "Андижон" жамоаси биринчи бўлиб 2 та гол уришини кутганмидингиз?

- Қизиқ саволларни бераяпсизлар. Ўйинга тайёргарлик кўрганда ҳар бир вазиятга тайёр туриш керак. Олимпия терма жамоамиз Миср билан ўйинда ҳимоячи тўпни узоқлаштирмоқчи эди, тасодифан гол бўлиб кетди. Футболда кутилмаган ҳодисалар кўп бўлади.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика