Latest news

02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  36 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  0 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  10 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3

Миржалол Қосимов: "Биз шашка эмас, футбол ўйнаймиз" News

Миржалол Қосимов: "Биз шашка эмас, футбол ўйнаймиз"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган АГМК ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар мураббийи Миржалол Қосимов учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.




Аввалбор мавсум бошлангани билан барчани табриклайман. Мавсумни бошлаш доим ҳаяжонли бўлади. Бугунги учрашувда яхши тайёргалик кўрдик. Тезкор гол урганимиздан сўнг футболчилар устунликни меҳмонларга бериб қўйди. Биринчи бўлимда тўп билан ҳаракат қилишимизда муаммолар пайдо бўлди. "Локомотив"нинг бир нечта тажрибали футболчилари бор ва улар ҳисобни тенглаштиришга эришдилар. Иккинчи бўлимга чиқишдан аввал бугун мухлислар учун ўйнашимиз кераклиги ва икки ой давомида бекорга тайёргарлик кўрмаганимизни исботлашимиз кераклигини айтдим. Иккинчи бўлимда АГМК футболчилари рақибларига қараганда анча яхши ҳаракат қилишди деб ўйлайман. 

Бугунги баҳсда АГМКнинг иккита асосий таркиб футболчиси жароҳат олди. АГМКнинг кейинги рақиблари ҳам анча кучли. Шу боисдан уларнинг аҳволи ҳақида маълумотга эгамисиз?

Аввал ҳам айтганман, биз шашка эмас футбол ўйнаймиз. Статистикадан кўрса ҳам бўлади футболда жуда кўп жароҳатлар бўлади. Биринчи бўлимда анча хавотирли вазият содир бўлди. Сабаби ўтган йили бешта ўзгариш мумкин эди, бу йил эса яна учтага қайди. Мавсум энди бошланди ва футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳавотирга солаётган эди. Мавсум давомида ўйинимиз кучайиб боради. Жароҳатга келадиган бўлсак, Сардор оёғидан кичик жароҳат олди. Ботирали эса Қодирқулов билан тўқнашиб кетди ва маълум вақт хушини йўқотди. Уларни эртага шифокорлар тўлиқ текширишади ва барчаси шундан сўнг ҳал бўлади.

Зафар Полвоновнинг ўйин сўнггида майдонга тушиши ҳақида нима дея оласиз?

Биринчи бўлимнинг ўзида иккита мажбурий ўзгариш амалга оширдим. Шунга қарамасдан, футболчиларим иккинчи бўлимда анча яхши ҳаракат қилишди. Учршув сўнггида эса Александр Касьян оёғида бироз оғриқ сезилди ва шу сабабли ҳам уни алиштиришга қарор қилдик.

Бу мавсумда кўп жамоалар чемпионликка даъвогарлик қиламиз деб айтишди. АГМКнинг бу йилги мақсади қандай?

Ҳеч ким майдонга мағлуб бўламан деб тушмайди. Бизнинг жамоанинг ҳам мақсадимиз катта ва шунга қараб ҳаракат қиламиз. Бу мавсумда кўплаб яхши жамоалар бор. "Пахтакор"ни кучсизланди деб айтмаган бўлардим. Улар ҳали ҳам кучли. Бироқ барча жамоа ғалаба учун ҳаракат қилади.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика