Latest news

09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  1 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  6 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  12 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  6 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  36 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0

Миржалол Қосимов: "Бавария"нинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди" News

Миржалол Қосимов: "Бавария"нинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.




Ўйин ҳақида
Бугунги ўйин ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим эди. Охирги пайтларда ушби икки клуб ўртасида жуда ҳам қизиқарли баҳслар гувоҳига айланяпмиз. Ўйинни ёмон бошламадик, лекин биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида ўйин тизгинини бой бериб қўйдик. Бу орқали ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик.

Иккинчи бўлимда йигитлар ўзларини кўрсатишди ва рақиб жамоа хатоларидан тўғри фойдаланишди. Ҳар икки жамоа дарвозабонлари қандайдир ишончсиз ҳаракатланишди. Ҳисоб 2:2 бўлиб турганида бир нечта қулай имкониятларга эга бўлдик, охир-оқибат Жасур Умаровнинг урган голи бизга ғалаба келтирди. Қолаверса, майдон сифати яхши ҳолатда эмас ва бу қийинчилик туғдирди. Ғалабадан хурсандмиз. Футболчилар ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Статистика бўйича АГМК жамоаси таркиби энг ёши катта футболчилардан иборат. Жамоани ёшлар билан кучайтириш ва селекция ишларини амалга ошириш режада борми?

- Албатта, кузатиб боряпмиз. Қолаверса, ўзимизни ёшлардан жалб қиламиз. Фақат муаммо - яхши ўйинчиларни топишда. "Бавария"ни кўряпсизлар, жамоанинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди. Чунки уларда ўз тарихи, академияси, мактаби бор.

- Майдонда кўпинча қийинчиликка учрайдиган Шаҳзодбек Нурматовни қайси критериялар бўйича ўйинга туширасиз?

- Кимга осон? Кел, сени ўйнатиб кўрамиз, кўп савол берганингга. Албатта, ҳазил (кулади). У бугун захирадан майдонга тушиб, ёмон таассурот қолдирмади. Мате ҳам яхши ўйнади.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика