Latest news

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  32 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  3 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

Миржалол Қосимов: "Аввалига ўзимизга ўзимиз муаммо яратдик ва.." News

Миржалол Қосимов: "Аввалига ўзимизга ўзимиз муаммо яратдик ва.."

ОЧЛ-2019 саралаш босқичи доирасидаги АГМК - "Истиқлол" (4:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

Миржалол Қосимов: - Тўғрисини айтсам, жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Русларда бир гап борку: "Аввал ўзимизга муаммо яратамиз ва кейин уни қаҳрамонларча тўғрилаймиз". Бугун ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилди. Футболчилардан миннатдорман. Улар барча кўрсатмаларни яхши бажаришди ва учрашув боришида турли хил ҳолатларда ўзларини йўқотиб қўйишмади. Рақиб ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдириш мумкин. Бу жамоа мунтазам ОФК кубогида ўйнайди ва футболчиларида халқаро тажриба етарлича. Бизда эса Дубайдаги йиғинда ҳам ҳали тўлиқ бир жамоа тўпланмаганди. Шунга қарамай футболчилар қисқа вақт ичида бир жамоага айланиб, дастлабки ўйинда яхши ҳаракат қилишди.

Ўйинга бурилиш ясаган захира? Очиғи, ҳисоб 2:1га ўзгаргач иккита ҳужумчи орқали вазиятни яхшилашга қарор қилдим. Нима дедим?  Бу орқали рақиб ҳимоясига босимни кучайтириб, уларни издан чиқаришни кўзлагандик. Майдонга тушган футболчилар кўрсатмаларни аъло даражада уддалашди. Кўпроқ ҳужумга ўтиш ва иккинчи қаватда имкониятни излашни таъкидлагандим. Юқори босим натижасида ўйланган натижага эришганимиздан хурсандман.

Келаси учрашувгача вақт кам. Аммо эртага мазкур ўйинни чуқур таҳлил қилиб, қаерда нималарда хато қилганимизни муҳокама қиламиз ва шундан сўнг хулоса чиқарамиз.

Февраль ойи бўлгани туфайли ҳеч бир футболчининг жисмоний ҳолати 100% бўлмайди. Футболчилар ўйиндан-ўйинга ўз формаларини тиклаб боришади.

Ўтказиб юборилган голларда ким айбдор? Тўғриси, ҳимоя ёки дарвозабон гарданига оғдармаган бўлардим. Бу ерда бутун жамоа консентрацияни йўқотгани қимматга тушди. Бундай баҳсларда тезкор гол ўтказиб юбориш ярамайди. Аммо шунга қарамасдан жамоа ўзида куч топа олди.

Легионерлар? Костич балки келаси учрашувда майдонга тушиши мумкин. Аммо бу ҳали номаълум. Марко Зочевич эса жароҳат олган ва у ўйинни ўтказиб юборади. Санъат Шиховни жароҳат безовта қилгани учун алмаштирдик. Энди унинг ҳолати билан танишамиз.

Жасур Ҳасанов кўплаб халқаро мусобақаларда ўйнаган ва бу борада етарлича тажрибага эга. Бугун у майдонда ҳақиқий етакчига айланди ва жамоани ўз ортидан эргаштира олди. АГМКдаги кўплаб футболчилар учун мазкур ўйин илк халқаро учрашувга айланди. Лекин улар қийин паллада тактик жиҳатдан ниҳоятда ақлли ўйнашди.


Голни бош ёки оёқ билан уришнинг фарқи йўқ. Муҳими, гол уриш. Мухлислар ҳам стадионга гол кўриш учун келишади. Уни оёқ билан урадими ёки бош билан аҳамияти йўқ. Менга ҳам шундай. Менга оёқ билан гол урмаганимиздан кўра, кўп голларни урганимиз ёқди. Бош билан гол уриш ҳам бир санъат аслида.

Келаси баҳсда ҳам асосий урғуни тактик ўйинга қаратамиз. Бошқа иложи йўқ. Ўйинга қадар жуда оз вақт қолган. Ва жамоа эндигина йиғилди. Ҳозирча фақат тактик ўйин орқали натижага эришиш мумкин. Футболчилар эса айнан тактик кўрсатмаларни тўлиқ бажара олишларини бугун исботлашди. 

Ғалаба билан барча ўзбек футболи мухлисларини табриклайман.

Rating: +94   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика