Latest news

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  2 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Миржалол Қосимов: "Андижон" Суперлигага мос жамоа" News

Миржалол Қосимов: "Андижон" Суперлигага мос жамоа"

Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Андижон" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ва ҳимоячи Рустам Ашурматов иштирок этди.

"Ярим финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Жуда қизиқарли ўйин бўлди. "Андижон" чиройли, тезкор, мухлисларбоп ўйин намойиш этди. Бу жамоа бемалол Суперлигада ўйнай олади. Кейинги йил "Андижон"ни Суперлигада кўрамиз деб ўйлайман.

Албатта, бу ўйин тарихга кирди. Энди кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлаймиз. 23 сентябрь куни "Локомотив" билан ўйнаймиз. Суперлигада энди ҳар бир баҳс муҳим бўлади", - дейди Миржалол Қосимов.  

"Тўғриси мана шундай қийин ўйин бўлишини кутгандик, "Андижон" бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Бу ҳисобда ҳам акс этди. Фақатгина таржиба эвазига ғалаба қозонишнинг ўзи етарли эмас", - дейди Рустам Ашурматов.

- "Андижон"нинг бугунги ўйини Суперлига даражасига тортади деб ўйлайсизми?

- Ҳозиргина айтиб ўтдим-ку. Агарда Суперлигада 16та клуб бўлганида улардан бири "Андижон" бўларди. Ўзи водийда ҳар доим қийин ўйинлар ўтказиб келганмиз.

- "Бунёдкор" ҳисоб 2:1 бўлиб турганида ҳужумкорликни оширмади. Натижани сақлаб қолишга ишонганмидинглар?

- Мезбонларнинг йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Улар ҳаракат қилиб кўришди. Ўйин тизгини бизда эди. Рақиб узун паслар билан бизга қийинчилик туғдиришга уринди. Охриги дақиқаларда "Андижон" битта яхши имкониятга эга бўлди, аммо гол бўлмади. Шу билан бирга бизда ҳам бир неча бор гол урадиган вазиятлар бўлди.  



Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика