Latest news

09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  0 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  4 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  3 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  12 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  8 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  5 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  8 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  57 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1

"Миржалол Қосимов ажойиб инсон. Ўзбекистондан ажойиб хотиралар қолган. Россияда ЖЧ учун имконият йўқолмаган" - "Крилья Советов" мураббийи Владимир Кухлевский билан интервью News

"Миржалол Қосимов ажойиб инсон. Ўзбекистондан ажойиб хотиралар қолган. Россияда ЖЧ учун имконият йўқолмаган" - "Крилья Советов" мураббийи Владимир Кухлевский билан интервью

Биласиз, сайтимизда хорижлик мураббийлар билан интервьюлар ташкил қилиш борган сари одат тусига кириб бормоқда.

Сиз бундан аввал Владимир Бельявский, Виталия Левченко, Никола Лазаревич, Рустам Саидов каби хорижлик мутахассисларнинг фикрларини ўқигансиз. Навбатдаги суҳбатдошимиз Россиянинг "Крилья Советов" жамоасида узоқ йиллардан бери фаолият олиб бораётган, 1980-1981 йилларда "Пахтакор" сафида тўп тепган Владимир Кухлевский. Ушбу мураббий билан ташкил қилинган қисқа интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- Владимир Александрович келинг дастлаб узоқ тарихга қайтсакда, "Пахтакор"дан хотираларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- "Пахтакор"га ўша машъум самодаги халокатдан сўнг борганман. Клуб тикланиш палласида эди. Катта ёшли мухлислар яхши билишади, бир қатор жамоалардан футболчилар ёдамга келган эди. Таркибимизда эса Генаддий Денисов, Нуриддин Амриев, Марат Кабаев, Андрей Якубик сингари футболчилар бор эди. Умуман олганда ажойиб хотиралар қолган. Эслай десам воқеалар жуда кўп. 

- Мураббийлик фаолиятингизни шу кунгача "Крилья Советов"да ўтказиб келмоқдасиз. Бу жамоа деганда барчанинг ўзбекистонлик мухлисларнинг кўз ўнгига жамоада тўп тепган Миржалол Қосимов келади...

- Ҳа албатта. У юқори даражадаги футболчи ва олийжаноб инсон. Ўзбек футболининг фахри ва афсонаси. "Крилья Советов"да тўп тепган кезларда мен жамоада ишлардим. Ўйинларини кўрганман. Менимча майдон марказида у каби фикрлайдиган футболчилар кам. Шерикларини жуда яхши кўра оларди ва тўпни етказиб берарди. 

- Бугунги кунда ўзбек футболини кузатиб боряпсизми?

- Албатта. Натижалардан хабардорман. "Пахтакор" навбатдаги чемпионликни қўлга киритди. Унга рақобатчи топилмади. Қолган жамоалар эса имкон борича курашишди. 

- Футболдаги фалсафангиз ва услубингиз қандай? Агарда юртимиздан таклифлар бўлса, кўриб чиқасизми?

- Мен ҳужумкор футбол тарафдориман. Ўзбек футболида ҳам юқори прессинг ва тўпни назорат қиладиган жамоалар кўп. Шу боис янги чорлов бўлса, албатта кўриб чиқаман. Ўйлайманки Ўзбекистонда ишлаш мен учун ҳам қизиқ бўлади. 

- Галдаги саволим Россия терма жамоасининг муваффақиятсизлиги ҳақида. Нима, деб ўйлайсиз Валерий Карпинга ишонишда давом этиш керакми? 

- Менимча ҳа. Чунки янги жамоа йиғилмоқда. Кудряшовнинг вазиятини тушунаман. Унга осон эмас. Карпинга маълум бир вақт керак. Олдинда плей офф бор. Шундай экан ҳали имконият бутунлай йўқолмаган. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳаммаси олдинда. Ҳар қандай жамоани шаклланиши тезда бўлиб қолмайди. 

- Кўпчиликка дарвозабон Матвей Сафоновнинг ўйини ёқди. Акинфеевдан сўнг яхши дарвозабон етишиб чиқяптими?

- Сафонов иқтидорли футболчи. Фикрингизга қўшиламан. Матвей бир нечта вазиятларда қутқариб қолди. Кўриниб турибдики потенциал бор. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика