Latest news

09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  0 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  1 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  3 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  8 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0

Миржалол Қосимов: "АГМК жамоаси ривожланиш ва ўсиш босқичида" News

Миржалол Қосимов: "АГМК жамоаси ривожланиш ва ўсиш босқичида"

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоа билан янги шартнома имзолагач клуб ахборот хизматига ўз фикрларини билдирди.

— "Авваламбор клуб раҳбариятига билдирилган ишонч учун ташаккур. Ўтган мавсум жамоамизнинг биринчи даврадаги иштирокидан кейин тегишли хулосалар чиқариб, мавсумни иккинчи қисмида вазиятни яхши тарафга ўнгладик. Давралар оралиғидаги танаффусдан кейин жамоанинг ички муҳити яхшиланди ва бу ўйин ҳамда натижаларда ҳам яхши тарафлама акс этди. Ўзаро ўйин кўникмаси ҳамда тушунчаси шаклланди. Айни пайтда АГМК жамоаси ривожланиш ва ўсиш босқичида. Ўтган мавсумда бошлаган ишимизни янги йилда ҳам давом эттириб, жамоавий ўйинни янги босқичга олиб чиқиш бўйича жиддий ишлаймиз. Мақсад АГМКни юқори даражага олиб чиқиш. Катта ишлар аста-секинлик амалга оширилади. Дастлабки йилги хато ёки камчиликлар янги мавсумда муваффақият қозонишимиз учун тегишли хулосаларни бериши мумкин. Худо хоҳласа янги мавсумда Олмалиқ шаҳри ҳамда жамоамиз мухлисларини хурсанд этиш учун қаттиқ ишлаймиз. Шу ўринда доимо жамоамиз учун қайғуриб, бизга далда бўлиб келган ишқибозларимизга раҳмат айтаман. Айнан уларнинг олқиши АГМК жамоасининг катта мақсадлар йўлидаги машаққатли ишини осонлаштиради", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Миржалол Қосимов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика