Миралем Пьянич дисквалификация қилинди
27 apr 2019 16:12
News
Миралем Пьянич дисквалификация қилинди
Босния ва Герцеговина ҳамда "Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич қўпол ўйин учун миллий жамоасининг иккита учрашувида иштирок эта олмайди.
Пьянич Грецияга қарши Евро-2020 саралаш ўйинининг 15-дақиқасида ўз жамоасининг иккинчи голини урди, 65-дақиқада эса рақиб ярим ҳимоячиси Зекага қўполлик ишлатгани учун четлатилган эди.
Шундай қилиб, Пьянич Босния ва Герцеговинанинг Финляндия ва Италияга қарши учрашувларида иштирок этмайди.
Босниялик 2008 йилдан бери миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилади. У 86та баҳсда 12та гол уришга муваффақ бўлган.
Link :
Source : UEFA
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments