Latest news

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  7 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

Мираброр Усмонов: "Пишурни Ўзбекистон термасига жалб этиш ҳақида ўйлаб кўриш керак" News

Мираброр Усмонов: "Пишурни Ўзбекистон термасига жалб этиш ҳақида ўйлаб кўриш керак"

"Бунёдкор" клубига олтин медаллар топширилган кечада ЎФФ президенти клуб шаънига илиқ сўзлар айтди.
Мираброр Зуфарович ўз сўзида катта ва аҳил «Бунёдкор» жамоасини улкан муваффақият билан қутлади: «Ўта мураккаб кечган футбол мавсуми якунида бошқа жамоаларга нисбатан кучлироқ эканини амалда исботлаган «Бунёдкор» ҳақли равишда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Сўнгги турда нафақат чемпионлик, балки қолган совринли ўрин соҳибларининг аниқланиши ҳам олий лигада «интрига»ни сақлаб турди.

Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам «Бунёдкор» ўз сўзини айтди. Менга айниқса, жамоа ҳужумчиси Александр Пишурнинг ўйини ёқди. Жамоа ғалабаларида украиналик футболчининг ҳиссаси катта бўлди. Миллий терма жамоамизга ана шундай ҳужумчи етишмади. Мураббийлар уни терма жамоага чақириш вариантларини ўйлаб кўришса бўларкан.

Шу ўринда «Бунёдкор»ни бу ғалабаларга етаклаган Миржалол Қосимов ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдирмоқчиман. Бу инсонни қўллаб-қувватланглар. Шубҳасиз, жамоанинг муваффақиятли иштирокида клуб бош ҳомийсининг ўрни бўлак. Фурсатдан фойдаланиб, «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси ва унинг раиси Шокир Файзуллаевга ўз миннатдорчилигимни билдираман. «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси битта «Бунёдкор» эмас, олий лиганинг бир йўла 7та клубига ҳомийлик қилиб келяпти. Бу жуда катта иш. Олий лиганинг тенг ярим жамоасига битта ташкилот ҳомийлик қилмоқда.

Сўзим сўнггида келаси йили ОЧЛнинг гуруҳ баҳсларида тўғридан-тўғри иштирок этадиган «Бунёдкор» жамоасига омад тилаб қоламан. Бу жамоа мунтазам равишда гуруҳ босқичидан «плей-офф»га йўл оляпти. Ният қилайлик, чемпионимиз келаси мавсум қитъанинг бош турнирида ғолиб бўлсин.

Мана куни кеча биз Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган ОФКнинг йил лауреатларини тақдирлаш маросимида иштирок этиб қайтдик. У ерда Осиё футболи раҳбарлари билан гаплашдик. Улар 2015 йилда бизга кенг имкониятлар эшикларини очишяпти. Режага кўра, ОФКнинг 47та аъзо федерацияси иштирокидаги катта йиғилишни Тошкентда ўтказамиз. Шахсан менинг келаётган йилдан умидим катта. ОФКдагилар бизнинг тўғри ривожланиш йўлидан кетаётганимизни эътироф этишяпти», - деди ЎФФ раҳбари.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика