Latest news

20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  0 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  20 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  5 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  15 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  5 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  1 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  43 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  2 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  4 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  27

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 футболчиларини табриклади News

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 футболчиларини табриклади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штабини Жаҳон чемпионати чорак финалига чиққани билан табриклади.

Телефон орқали суҳбатда ЎФФ президенти терма жамоа футболчилари Австрия устидан қозонилган ғалаба орқали ушбу ёш тоифасида дунёнинг энг кучли 8та терма жамоаси сафига кира олгани — Ўзбекистон футболи қўлга киритган навбатдаги ютуқ эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон футболи мавқеини жаҳон ареналарида ажойиб тарзда намойиш этаётгани ва ўзбек футболи шаънини муносиб ҳимоя қилаётгани учун ЎФФ президенти барча ўзбек халқи номидан ёшлар терма жамоасига миннатдорчилик билдирди. Суҳбат давомида Мираброр Усмонов бу натижа билан тўхтаб қолмасликни ва терма жамоа янада юқорироқ марраларни забт этиши учун навбатдаги ўйинда футболчиларга ғалаба тилади ва ушбу ғалаба ўзбек футболи тарихига янги саҳифа олиб киришини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Австрияга қарши баҳс якунига етгач, ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда миллий терма жамоа мураббийлар штаби бугунги ғалаба билан телефон орқали Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини ғалаба билан табриклади ва навбатдаги ўйинлар олдидан ғалаба тилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика