Latest news

12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  2 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  6 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  10 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  13 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  17 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8

Мираброр Усмонов футзалчиларимиз билан учрашди News

Мираброр Усмонов футзалчиларимиз билан учрашди

Бугун ЎФФ президенти Мираброр Усмонов жаҳон чемпионатига йўл олаётган футзалчиларимиз билан учрашув ўтказди.


Йиғилиш давомида терма жамоамиз бош мураббийи, бир қанча етакчи футболчилар сўзга чиқишди.

Шундан сўнг федерация президенти сўзга чиқди:

"Албатта, ҳар бир одамнинг ўзига яраша режалари, ниятлари бўлади. Уларни рўёбга чиқиши учун қўлдан келганича ҳаракат қилади. Мини футбол ртимизга кириб келганига анча вақт бўлди. Бу орада спортнинг ушбу турини ривожлантириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилди. Юртимизда мини футбол майдонлари жуда кўп. Ҳаттоки тунгача ёшларимиз спортнинг ушбу тури билан шуғулланмоқдалар.

Сизлар Ўзбекистон спортчиларисиз. Юртимизни дунёда танитмоқдасизлар. Мамлакатимизда кўплаб мусобақалар ўтказилмоқда. Бу катта ютуқ. Аммо, агар юракдан ватан учун ўйнаш иштиёқи, истаги бўлмаса буларнинг фойдаси йўқ. Ўша ердаги футзалчиларнинг барчаси ҳудди сизлардек инсон. Ортиқ жойи йўқ. Сизларга ҳам ҳудди улардек, керак бўлса, улардан ортиқ шароит яратиб берилган.

Истагим, Мундиалга борганда Ўзбекистонни танитинглар. Футзал орқали юртимизни дунёга танитинг", - дейди Мираброр Усмонов.

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика