Latest news

16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  0 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  1 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  6 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  5 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  11 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  13

Мираброр Усмонов: "Агар олимпия терма жамоамиз олдидаги вазифа бажарилмаса, Марказдаги ҳамма ишдан кетади" News

Мираброр Усмонов: "Агар олимпия терма жамоамиз олдидаги вазифа бажарилмаса, Марказдаги ҳамма ишдан кетади"

Бугун ЎФФ анжуманлар залида 2014 йил якунларига бағишланган тадбир ҳамда ўтган мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими ўтказилди.
Тақдирлаш маросимидан олдин ЎФФ президенти Мираброр Усмонов саволлар бўлса, марҳамат, дея ОАВ вакилларига юзланди. Шунда менинг саволим қуйидагича бўлди:

"Маълумки, олимпия терма жамоамиз олдига 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига бориш вазифаси қўйилган. Биз футбол бўйича ҳали Олимпиада ўйинларида иштирок этмаганмиз, шу боис халқимиз ушбу вазифа бажарилишини интизорлик билан кутмоқда. Аммо олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Бахтиёр Ашурматов бир пайтнинг ўзида "Навбаҳор"ни ҳам бошқаряпти. Сиз бу масалага қандай қарайсиз? Иккита жамоани бошқариш мураббийга оғирлик қилмайдими? Балки Ашурматовни тўлиқ олимпиячиларга жавобгар қилиб қўйган маъқулдир?"

Бу саволга Мираброр Зуфарович қуйидагича жавоб қайтарди:

"Яқинда барча терма жамоаларга жавобгар мураббийлар штабини ташкил қилдик. Бундан ташқари, бизда Терма жамоалар маркази ҳам фаолият юритиб келмоқда. Марказ яхши ишлаб, терма жамоаларимиз турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиши учун ҳар йили 10 миллиард сўмдан кўпроқ маблағни бериб келяпмиз".

"Мана энди улардан ҳам натижа сўрайдиган пайт келди. Агар олимпия терма жамоамиз 2016 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига бора олмаса, нафақат Ашурматов, балки Терма жамоалар марказидаги ҳамма ишдан кетади. Бу гап айниқса профессор Рустам Акрамов, марказ раҳбари Асқар Толибжонов, шунингдек мураббийлар штабида ишлаётган бошқаларга ҳам тааллуқли".

"Аммо иккинчи томондан "Навбаҳор"ни ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйишга кўзим қиймаяпти. Ашурматов ўтган бир йил ичида у ерда яхши жамоани шакллантирди. Ва насиб қилса, икки йилдан кейин "Навбаҳор" олий лигада 4-5 ўринлар учун курашадиган жамоага айланади. Шу боис Бахтиёр Ашурматовнинг ҳозирча ҳам клубда, ҳам терма жамоада ишлашини маъқул кўрдик. Лекин вазифа уддаланмаса, аниқ ишдан кетади".

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика