Latest news

09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  2 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  0 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  5 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  21 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10

Миодраг Радулович: "Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига боришига шубҳам йўқ, бу мамлакат мундиалга ҳақли" News

Миодраг Радулович: "Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига боришига шубҳам йўқ, бу мамлакат мундиалга ҳақли"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичининг навбатдаги турида Теҳронда Эрон билан куч синашди.

Дарвозаларга шу куни 4 та гол урилган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.  Бу билан вакилларимиз БАА ва Қатар билан ўйин олдидан жуда яхши имкониятга эга бўлишди. Черногориялик мутахассис Миодраг Радулович сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаровга бу борада ўзининг фикрларини билдирди. 

"Ўзбекистон Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ажойиб ва барқарор ўйин кўрсатмоқда. Фақатгина Қатарга қарши ўз даражасида тўп тепмади. Айниқса Эрон билан жамоа жуда яхши ҳолатда эканлиги кўринди. Тактик ва позицон жиҳатдан чакки кўрингани йўқ. Кўплаб вазиятлар яратишди. Икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўша вазиятда улар мундиал остонасида турган эди. 

Абдуқодир Ҳусанов, Аббос Файзуллаев, Элдор Шомуродовни жамоанинг ҳақиқий етакчилари дея оламан. Ўткир Юсупов эса қалқон. Ўзбекистон БАА ва Қатарга қарши икки ўйинда керакли натижани қўлга киритиши ва мундиалга йўлланма олишига шубҳам йўқ, чунки ўзбек футболи бунга лойиқ. У ерда футболни яхши тушунадиган мухлислар, раҳбарлар бор. Мен эса Ўзбекистонда ишлаганман ва бу мамлакат футболини доим қадрлайман. Қолаверса, кўплаб дўстларим бор. Катта муваффақиятни интиқлик билан кутаман",- дейди Радулович.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика