Latest news

23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  0 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  20 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18 18:58Ҳусниддин Алиқулов: "Мундиалга чиқишни жуда узоқ вақт кутган эдик"  1 17:52Жанни Инфантино Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади  12 17:07МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Бугунги натижа - барча меҳнатларимизнинг меваси"  6

Миодраг Радулович: “Ўйлайманки, бугун Ўзбекистон тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилади” News

Миодраг Радулович: “Ўйлайманки, бугун Ўзбекистон тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилади”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ЖЧ-2026 саралаш босқичида ҳал қилувчи ўйинда БАА билан тўқнаш келади.

Мазкур учрашув олдидан черногориялик мутахассис Миодраг Радулович фикрларини билдирди. 

"Менимча, Ўзбекистон бугунги ўйинда ўз ишини охиригача етиказади ва тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Саралаш босқичида улар яхши иштирок этишди. Шахсан менинг фикримча, Ўзбекистон БAAдан яхшироқ жамоа ва улар ғалаба қозонишга қодир деб умид қиламан.

БАА терма жамоаси яқинда бош мураббийини алмаштирди — бу эса жамоага маълум даражада янги руҳ ва энергия олиб киради. Янги мураббий — румин мутахассиси, у БААда анча вақтдан бери фаолият юритади, маҳаллий лигани ва футболчиларни яхши билади. Лекин барча омилларни инобатга олган ҳолда айта оламанки, ҳозирги вақтда Ўзбекистон кучлироқ жамоа ва менимча, бугун ғалабани айнан улар нишонлайди.

Ишонаманки, қолган икки учрашувда ҳам Ўзбекистон яхши ўйин намойиш этади, керакли натижани қўлга киритади ва футболни севувчи, уни яхши тушунадиган садоқатли мухлислари билан биргаликда жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани муносиб нишонлайди. Мен буни уларга бутун қалбимдан тилайман

Ўзбекистондаги дўстларим ва барча футбол ишқибозларига катта салом йўллайман. Қолган икки учрашувда улкан омад тилайман — тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритинг ва футболдан завқ олинг. Ўзбек футболининг бунга тўлиқ ҳаққи бор", - дейди Миодраг Радулович.

Rating: +15   

Comments

+5   
05 jun 11:28:14
Xurshida Karimova
Айтканин келсин.
+2   
05 jun 14:29:16
Адхамжон Низамов
Reply to comment by DRAKON
2 танга қиммат мурабий бу мутахасис
Кандай инсонлигидан катъий назар, Узбекистонга ва узбек халкига галаба тилаяпти.Баъзи бир узбекман деб,Узбекистонни галабасига ишонмаётганлардан 100 марта яхширок.
+2   
05 jun 12:17:08
Абдугаффор . N
Бошка миллатлар Узб ютади деб турганда узимиздаги базилар ищонмайди Узбекистонни кучига.
+2   
05 jun 11:28:11
UFA bu UFA
Ниятинга ет
   
05 jun 17:58:33
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Азим Исмаилов
Дуранг булади деяпти
Бундан олдинги комментим сизга кетиб қолибди. Узур!
   
05 jun 17:52:18
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Азим Исмаилов
Дуранг булади деяпти
Пахтакор ёшлари билан ОЧЛсида 1/4 финалгача борган яхши мураббий!
   
05 jun 14:35:36
Азим Исмаилов
Reply to comment by Адхамжон Низамов
Кандай инсонлигидан катъий назар, Узбекистонга ва узбек халкига галаба тилаяпти.Баъзи бир узбекман деб,Узбекистонни галабасига ишонмаётганлардан 100 марта яхширок.
Дуранг булади деяпти
   
05 jun 14:10:07
Mamur Jumaboyev
Assalomu alaykum hammani xayit bayrami bilan tabriklayman,ishonamanki fudbolchilarimiz ham bugun g'alaba orqali butun xalqimizni tabriklashadi
   
05 jun 13:54:10
Bugatti vieyron
Шу бугунги кунларда юртимизда онгсизлик энг юқори чўққисига чиқди шекилли ёки ҳали бундан ҳам батддари бормикан, эй инсон бу гапирган инсонни шахсияти билан нима ишинг бор ақлинг етса фикрини муҳокама қил шахсини эмас ақлинг етмаса қисиб ўтир
   
05 jun 11:44:29
DRAKON
2 танга қиммат мурабий бу мутахасис
-1   
05 jun 11:28:51
Akmal
Бабаянди хомтовоги
-2   
05 jun 11:28:23
Akmal
Бабаянди шеригику бу одам
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика