Мино Райола: "Реал"га ажойиб ўйинчини ўтказмоқчиман. Ёзда буни қилишга ҳаракат қиламан"
19 mar 2020 16:23
News
Мино Райола: "Реал"га ажойиб ўйинчини ўтказмоқчиман. Ёзда буни қилишга ҳаракат қиламан"
Агент Мино Райола "Реал"га юлдуз футболчини жалб қилмоқчи эканлигини айтди.
"Мен "Реал"га ажойиб ўйинчи олиб келишни хоҳлардим ва буни ёзда амалга оширишга ҳаракат қиламан. Мен ва ўйинчиларим учун бу нарса ғурурдир, чунки "Реал" - буюк клуб.
Менда "Реал" билан яхши алоқалар бор. Хосе Санчес ("Реал" бош директори) билан гаплашаман, менга у билан футбол тўғрисида гаплашиш ёқади", - дейди агент.
Эслатиб ўтамиз, Райоланинг мижозлари орасида "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ва "Боруссия" (Дортмунд) ҳужумчиси Эрлинг Холанд бор.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments