Мино Райола: «Балотелли машинамни уриб олганида жаҳлим чиқмаганди»
01 oct 2016 08:29
News
Мино Райола: «Балотелли машинамни уриб олганида жаҳлим чиқмаганди»
«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотеллининг агенти Мино Райола ўз мижозидан ҳеч қачон хафа бўлмаслигини айтиб ўтди.
«Балотелли — феномен, аммо Марио — бу Марио. Балотеллини ажойиб оила боқиб олган, аммо ирқчиликка тўла шаҳарда яшаган. Унинг ёшлиги оғир ўтган.
Агар Балотелли Златанга ўхшаганида тўртта «Олтин тўп»ни олган бўларди. Марио – аҳмоқ, аммо барчасини кечираман, сабаби у ажойиб йигит.
Бир кун у менинг «Бентли» машинамни ҳайдаб кўришни сўраганди. Мен агар «Марсел»га иккита гол урсанг гаплашамиз дедим. Кейинчалик қўнғироқ бўлди: «Мино! Калитлар! Иккита гол урдим»
Ваъдамни бажардим. Балотелли кўчада тўсинга бориб урилди. Менга қўнғироқ қилиб хафа овозда шундай деганди: «Мино, кечир…» Уни кечирдим. Мариодан хафа бўлолмайман», — дейди Райола.
Link :
Source : football-italia.net
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Comments