"Минглаб одамлар учун жуда қайғули кунлар. Уларга ҳамдардман". Месси — Туркия ва Суриядаги зилзилалар ҳақида
13 feb 2023 12:40
News
"Минглаб одамлар учун жуда қайғули кунлар. Уларга ҳамдардман". Месси — Туркия ва Суриядаги зилзилалар ҳақида
Лионель Месси Туркия ва Суриядаги зилзила муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
"Бу кунлар Туркия ва Суриядаги даҳшатли зилзилалардан жабрланган минглаб болалар ва уларнинг оилалари учун жуда қайғули дамлар.дир. Юрагим уларга ҳамдард", – деб ёзди ПСЖ футболчиси ижтимоий тармоқларда жабрланганларга хайрия ёрдами кўрсатиш мумкин бўлган ҳаволани жойлаштирган ҳолда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси зилзиладан сўнг Туркияга ёрдам бериш мақсадида хайрия аукционига имзоси туширилган футболка совға қилган эди.
6 февралга ўтар кечаси кучли зилзила Туркия ва Сурияда кўплаб қурбонлар ва катта зарар олиб келди. Охирги маълумотларга кўра, Туркияда қурбонлар сони 29 605 кишига етган, 80 278 киши жароҳатланган. Сурияда 8,5 минг киши ҳалок бўлган, 10 мингга яқин киши яраланган.
Link :
Source : instagram.com/leomessi
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments