Latest news

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  1 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  7 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

Миллий терма сокин тин олди. Ўсмирлар ҳам чарчади. Эски раҳбарият янгилар билан жавлон уришга тайёрми? News

Миллий терма сокин тин олди. Ўсмирлар ҳам чарчади. Эски раҳбарият янгилар билан жавлон уришга тайёрми?

Дилшод Нуралиев бошқарувидаги Ўзбекистон U16 термаси Осиё Чемпионатига чиқа олмади. Ёмон бўлди-а?

Мен кўп ачинмадим. Агар Нуралиев таркибида ёши кичрайтирилган бирорта бола йўқ бўлса, шунинг ўзи энг катта ютуқ (бунга ишонишим қийин). Тожикистон Осиё Чемпионатига чиқди, биз эса қолдик қабилида хабар ёзиб ташлайверамиз. Лекин ишонтириб айтаманки, яқин 10 йилда Тожикистон миллий термаси яқинимизга ҳам кела олмайди. Бундан кейин ҳам шундай бўлиши катта эҳтимол. Ваҳоланки планкани Тожикистон ёки ўзимиздан кучсиз бошқа термалар билан олишимиз хато. Унутинг уларни, биз юқоридагиларга интилишимиз керак.

Биз 1 йиллик циклни бой бердик. Аммо бу фожеа эмас. Ҳақиқий фожеа биз ҳали ҳам эски каром шўрвани ичишда давом этаётганимиз. Худди мана шу Нуралиев 2012 йил Ўзбекистон U16 термаси билан Осиё Чемпиони бўла олган, унинг тажрибасига шубҳа йўқ. Бироқ шахсан менга ёши “ўқланган” футболчилар билан қўлга киритиладиган ютуқ керак эмас, умуман. Орадан 5 йил ўтиб кўрмоқдамизки, эски услубдан юрганимиз фойда келтирмади. Польшага бориб Бельгия, Португалия кабилар қатнашган турнирда ўйнаганимиз, Қозоғистондаги халқаро мусобақага учиб келганимиз зое кетди, тўғрими? Чунки биз йўналишларимизни ривожлантирмадик, ўша-ўша механизмни Нуралиев яна чемпион қилиб беради деб ишондик.

Ҳа, гап марказ ҳақида. У ташкил этилганидан икки ой ўтиб ишга киришган Асқар Толибжонов, то марказ ёпилгунига қадар бош ролда бўлди. ЎФФ янги раҳбарияти катта эҳтимол билан шунга ўхшаш марказни қайта ишга туширади (нега ёпилганини айтишмаган, нега очилаётганини эса айтишади). Толибжонов ишдан кетгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ваҳоланки, ўсмирлар термасининг ҳатто қитъа чемпионатига ҳам чиқа олмагани эски сиёсатга барҳам бериш кераклигини англатиб турибди. Бўлди, унинг услуби етиб келди, таг томири билан чириб кетди. Унга ҳозир Дилшод Нуралиев ҳам, бошқаси ҳам ёрдам бера олмайди.

Чунки бугун қитъанинг қолган мамлакатлари анча ўсди, улар ўз услубларини, йўналишларини такомиллаштирди. Биз эса оқимдан тушиб қолмаслик учун янги қонга муҳтожмиз. Толибжонов ўша қонни қуйиб бера оладиган ягона инсон бўлса, мен икки қўлимни кўтарамн, бошқа гапим йўқ. Майли, “Пахтакор”га қайтсин (клуб Умид Аҳмаджонов истеъфоси ҳақида расмий хабар бермади, балки ўрнига одам керакдир, балки “Пахтакор”дан кетиб улгурмагандир, билмаймиз), балки бошқа вариантлар чиқиб қолар Толибжоновга. Ҳозир эса ҳаммасини ўзгартиришнинг айни вақти. Саудиядаги натижани кўриб, хаёлимга шундан бошқа фикр келмади. Нуралиевни танқид қилиб, олиб ташлаб ҳеч нарсага эришмаймиз. У мураббий, ишини қилади. Тепароқдагилар эса яна Олимхўжаевни, яна Евстафеевни олиб келаверади. Замон эса бамаслаҳат иш қилишни, келишишни, тийилишни ва биргина шахс ваколатларини камайтириб ташлашни талаб қилади.

Хуллас, Германия ҳавасида яшайверамиз. Унинг U16 си ҳам, Лёвнинг Германияси ҳам битта рельсга тушиб олган. Бизда Нуралиев аравада йўлга чиқса, тепароқда Бабаян тепловозда кутиб олади, бошқаси яна бошқа бир фалсафани илгари суради. Толибжонов эса бу ҳақда эмас, Нуралиевнинг ўрнига кимни қўйиш ва муваффақиятсизликни қандай изоҳлашни кўрпоқ ўйлайди. Бу яхши эмас, ўртоқлар...


Author :
Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика