Latest news

15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  0 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  0 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  8 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  11 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  19 08:09Месси Дембелени табриклади  7

Миллий терма жамоамиз Дубайдаги дастлабки машғулотларини ўтказди News

Миллий терма жамоамиз Дубайдаги дастлабки машғулотларини ўтказди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун 9 октябрь куни тунда Дубай шаҳрига етиб борди.

МТЖ делегациянинг ҳар бир аъзоси Дубай халқаро аэропортида коронавирусга тест топширди ва тест натижалари чиққунига қадар улар меҳмонхонада "ўзини яккалаш" режимида бўлиб турди.

Таҳлил натижаларига кўра ҳеч кимда коронавирус инфекцияси аниқланмади ва жамоа машғулотларига рухсат берилди. Миллий жамоамиз кечаги машғулотларни БАА футбол ассоциацияси майдонида ўтказди.

Дубайдаги йиғин давомида коронавирус инфекциясидан сақланиш, делегация аъзолари соғлигини хавф остида қолдирмаслик ва БААга қарши ўйинга тўсқинлик қиладиган хатарларни олдини олиш мақсадида Миллий терма жамоамиз фақатгина "меҳмонхона - стадион" йўналиши бўйлаб ҳаракат қилиши белгилаб қўйилди.

Шу сабабли, делегациянинг барча аъзоси карантин қоидалари ва нормаларига қатъий амал қилган ҳолда, меҳмонхона ва стадион ҳудудидан четга чиққани йўқ.

Футболчиларнинг соғлиги ва кайфияти аъло даражада, айниқса терма жамоанинг ёш аъзолари ўзига ҳос иштиёқ билан машғулотларда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон МТЖ бугун "Шабаб Ал Аҳли" клубига тегишли "Ал Рашид" стадионида ўйин олди расмий машғулотини ўтказади.




Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика