Latest news

10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  10 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  14 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  5 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  40 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6

"Миллий" стадионда юзага келган қарздорлик ҳақида News

"Миллий" стадионда юзага келган қарздорлик ҳақида

Аввалига "Бунёдкор", энди "Миллий" дея номланаётган стадионда юзага келган коммунал тўловлар бўйича қарздорлик ҳақида сайтимиз орқали хабар бергандик.

Хабарингиз бор, бир неча кун давомида айнан қарздорлик сабаб "Миллий" стадионда сув, газ ва электр энергияси таъминоти узилиб қолди. Аммо тез орада қарзлар тўланиб, бу муаммо бартараф этилди.

Бизга маълум бўлишича, қарздорлик қуйидаги ҳолатга кўра юзага келган. Яъни, "Миллий" стадион маъмурияти (!) айни пайтда "Бунёдкор" футбол клубига тегишли эмас. Оддий қилиб айтганда, "Бунёдкор" футбол клуби алоҳида, стадион эса алоҳида ўзининг йиллик сметасига эга. Лекин ҳам клубни, ҳам мажмуани молиялаштириш, шунингдек ишчи-ходимларнинг маошини тўлаб бериш "Ўзбекнефтегаз" компанияси қўлида.

"Ўзбекнефтегаз" раҳбарияти бир йил мобайнида стадионни таъминлаш учун 5 миллиард сўм ажратиш ҳақидаги сметага қўл қўйган, аммо стадион маъмурияти раҳбари Воҳид Зокиров бу пул камлигини айтган ҳолда тегишли ҳужжатга имзо чекмаган. Натижада компания керакли миқдордаги пулни ўз вақтида стадион ҳисоб-рақамига ўтказа олмаган.

Қарс икки қўлдан чиқади деганларидек, сметани тасдиқлашда ҳар иккала томон имзоси керак бўлади. Аммо стадион маъмурияти раҳбарининг ҳужжатга имзо чекмаслиги туфайли коммунал тўловлардан қарзлар йиғилиб бораверган ва қарздорлик кўпайиб кетиши оқибатида стадионда сув, электр энергияси таъминоти узиб қўйилган. Бу ҳақда бизга "Бунёдкор" ПФК бош директори Мурод Алиев маълумот берди.

Маълум бўлишича, яқинда стадион ҳисоб-рақамига "Ўзбекнефтегаз"дан пул келиб тушди ва бунинг натижасида барча коммунал тўловлар тўланди. Эндиликда "Миллий" стадионда доим электр энергияси, сув ва газ бўлиши айтилмоқда. 

"Бунёдкор" ПФК раҳбарияти жамоага бефарқ бўлмаган мухлисларни бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашувига чорлаб қолади. Ўйин 20:30да бошланади.  

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика