Миллий терма «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерая)
28 aug 2013 23:23
News

Миллий терма «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерая)
Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 август куни Тошкентдаги ЖАР стадионида Иорданияга қарши плей-офф учрашувидан олдинги ўқув-машғулот йиғинини бошлагани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Иорданияга қарши ўйинлар олдидан миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов томонидан эълон қилинган рўйхатдан жами 25 нафар футболчи ўрин олган.
Таъкидлаш лозим, ҳориж чемпионатларида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчиларнинг аксарияти миллий чемпионат ва кубок ўйинларида тўп суришлари боис, йиғинга 1 сентябрьдан бошлаб қўшиладилар. Айни дамда миллий терма жамоа 14 нафар маҳаллий футболчилардан иборат таркиб билан машғулотларга киришди. Машғулотлар Тошкентдаги «ЖАР» стадионида ўтказилади.
Қуйида миллий терма жамоа машғулотларининг илк кунидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. Суратлар муаллифи, ЎФФ расмий фотомухбири Ҳасан Пирмуҳамедов.

Link :
Source : the-uff.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments