Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  5 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  4 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Миллий терма жамоалар мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди News

Миллий терма жамоалар мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди

ЎФФ Терма жамоалар марказида миллий терма жамоалар бош мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди.
Дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов 20-27 июль кунлари бўлиб ўтган терма жамоа йиғини ва келажак режалар ҳақида ўз ҳисоботини топширди. Миллий терма жамоа бош мураббийи 1991 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат терма жамоанинг Тошкент шаҳрида ўтказилган йиғини ва ўртоқлик учрашувлари ҳақида маълумот берди. Қосимовга кўра, Олий Лиганинг тўртта клубига қарши ўтказилган назорат ўйинларида терма жамоанинг Осиё Ўйинларига борадиган бир неча нафар футболчиларини саралаб олиш имконияти бўлган.

«Назорат ўйинлари орқали бир мазкур терманинг бир неча нафар асосий таркиб футболчиларини аниқлаб олишни мақсад қилган эдик. Албатта терма жамоа ўйинида камчиликлар йўқ эмас. Бу камчиликларни ўйиндан-ўйинга бартараф этиб борамиз», - дейди Қосимов.

Миржалол Қосимов миллий терма жамоа Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйини олдидан 15 август куни Тошкентда йиғилиши режалаштирилаётганини қўшимча қилди. Терма жамоалар маркази маълумотига кўра, терма жамоа 15-19 август кунлари Тошкентда йиғилади ва 19 август куни Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун Боку шаҳрига жўнаб кетади.

Қосимовдан сўнг, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз ҳисоботини топширди. Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Венгрияда ташкил этилган йиғинидан кўнгли тўлганини таъкидлади.

«Будапешт шаҳридаги йиғин давомида Венгрия U-19 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик. Мазкур ўйинлар давомида шогирдларимнинг ҳаракатларидан тўла қониқдим. Венгрия ёшлари мазкур ёш тоифасида Европанинг энг кучли саккиз терма жамоаси қаторида ва бу терма сафида европанинг етакчи клубларида тўп сурадиган футболчилар бор. Аммо, уларга қарши иккала ўйинда ҳам ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва шогирдларимдаги жанговар руҳни алоҳида таъкидлаган бўлардим», - дейди Ҳайдаров.

Ҳайдаровга кўра, терма жамоа август ойи ўрталарида Албанияга қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Мазкур ўртоқлик ўйинларининг санаси ва жойи ҳақида кейинроқ Терма жамоалар маркази батафсил маълумот беради.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов терма жамоанинг Туркия йиғини ҳақида ҳисобот берди.

«Туркияда 10 кун давомида йиғин ўтказдик ва тўртта жамоага қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдик. Мазкур ўйинларда таркибдаги барча футболчиларни синаб кўришни режалаштирган эдик ва тўртта ўйинда ҳам аралаш таркиб билан ҳаракат қилдик», - дейди Мочинов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика