Latest news

16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  1 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  2 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  9 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  9 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  5

Миллий терма жамоа Вьетнам пойтахтига етиб борди News

Миллий терма жамоа Вьетнам пойтахтига етиб борди

ОК-2015 саралаши 4-тур учрашувида сафарда Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнам пойтахти Ханои шаҳрига етиб борди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда Вьетнам пойтахти Ханоидаги «Crowne Plaza» меҳмонхонасига жойлашган. 13 ноябрь куни Қосимов шогирдлари Ханоида ўзининг илк машғулотларини ўтказади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввал хабар берилганидек 23 нафар эмас, 22 нафар футболчи билан Вьетнам пойтахтига жўнаб кетган. Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳимоячиси Владимир Козак жароҳати туфайли Тошкентга қолган. Миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров эса, бугун Ханоида миллий терма жамоа сафига бориб қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Ханоида Вьетнамга қарши, 19 ноябрь куни эса сафарда Гонконгга қарши ОК-2015 саралаши учрашувларида майдонга тушади. Қосимов шогирдлари айни дамда саралашнинг «Е» гуруҳида 4 очко билан 2 ўринда бораётган бўлса, уч ўйинда учта ғалабага эришган БАА терма жамоаси гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика