Latest news

20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  0 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  0 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  25 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  54 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  5 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  4 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5

Миллий терма жамоа сентябрь ойида Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинини ўтказади News

Миллий терма жамоа сентябрь ойида Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, иккала томон бу борада ўзаро келишувга эришган ва сентябрь ойида Янги Зеландия терма жамоаси Тошкентга ташриф буюради.

Ўзбекистон ва Янги Зеландия терма жамоалари ўртасдаги учрашув 8 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ОК-2015 финал босқичига тайёргарлик кўраётган Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Олмалиқ ва Тошкентда Уммон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказган эди.

Миллий терма жамоа август, сентябрь ва октбярь ойларида ҳам бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиши ҳақида аввалроқ маълумот берган эдик. Жумладан, миллий терма жамоа 20 август кунт Боку шаҳрида Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушса, Янги Зеландия билан ўйиндан олдин, 3 сентябр куни Тошкентда Иордания терма жамоаси меҳмон бўлади. Шунингдек, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Октябрь ойидаги яна иккита учрашув 10 ва 14 октябрь кунлари Баҳрайн ва БАА терма жамоаларига қарши ўтказилади. Мазкур икки учрашув ҳам БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика