Latest news

18:24Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  19 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  11 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  20 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Миллатлар лигаси. Даҳшатли драматик баҳсда Франция камбэк намойиш этиб, финалга йўл олди News

Миллатлар лигаси. Даҳшатли драматик баҳсда Франция камбэк намойиш этиб, финалга йўл олди

Миллатлар лигаси ярим финалидан ўрин олган Бельгия — Франция учрашуви якунланди.


ЯНГИЛАШ


Бельгия – Франция 2:3

Голлар: 1:0 – 37 Карраско, 2:0 – 40 Лукаку, 2:1 – 62 Бензема, 2:2 – 69, пенальти Мбаппе, 2:3 – 90 Эрнандес.

Бельгия – Куртуа, Денайер, Вертонген, Алдервейрелд, Кастань (Батшуайи, 90), Витцель, Тилеманс (Ванакен, 70), де Брюйне, Карраско, Азар (Троссард, 74), Лукаку.

Франция – Льорис, Эрнандес, Варан, Эрнандес, Павар (Дюбуа, 90), Погба, Рабьо (Тчуамени, 75), Кунде, Мбаппе, Гризманн, Бензема (Верету, 90).

Огоҳлантириш: Вертонген (67).


УЧРАШУВ СТАТИСТИКАСИ

Тўпни назорат қилиш: 51-49

Зарбалар: 11-16

Аниқ зарбалар: 6-6

Сейвлар: 3-4

Бурчак зарбалари: 4-2

Офсайдлар: 2-4


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ФРАНЦИЯ ФИНАЛДА! Учрашувни томоша қила олмаганларга яхши маънода алам қилсин деб қоламиз. Ўйлайманки, ушбу учрашув бир неча соатлик уйқудан кечишга арзирди.

90+2. Павар ўрнига Дюбуа, Кастань ўрнига Батшуайи майдонга тушди

Қўшимча таймлар кўрамиз деяётган бир паллада Тео барчасини чиппакка чиқариш арафасида турибди.

90+1. ГГГОООЛЛЛ!!! ТЕО ЭРНАНДЕССССС


Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. ПОГБА!!! Дарвоза қирраси уҳҳ деб юборди.

89. Бельгия дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди.

Йўқ, офсайд қайд этилди, гол ҳисобга олинмади.

87. ГОООООЛЛЛЛЛ!!! ЛУКАКУ!!!

85. Гризманн Витсельни майдонга қулатди, ҳакам қўполлик ишлатилмаган деб баҳолади

80. Франция уйқудан уйғонди. Прессинг натижасида тўп олиб қўйилмоқда.

77. Чуамени майдонга тушибоқ ўз номини таблога ёзиб қўйиши мумкин эди, Куртуадан ажойиб сейв!

75. Энди Францияда ўзгариш: Рабьо ўрнига Чуамани

74. Азар майдонни тарк этди, унинг ўрнига Троссар қўшилди.

73. Де Брюйне! Унинг жуда кучли зарбасини Льорис қандайдир мўжиза туфайли қайтарди.

70. Бельгияда ўзгариш: Тилеманс ўрнига Ванакен майдонга тушди.

69. ПЕНАЛЬТИ ВА ГОЛ. Мбаппе бу сафар адашмади ҳамда ҳисобни тенглаштирди.

67. Гризманн йиқитилди, ҳакам ВАРга қарамоқда.

Мбаппенинг саъй-ҳаракатларидан сўнг тўп ҳимоячилар қуршовидаги Бенземага келиб тушди. У эса қаловини топиб, Бельгия дарвозасига "қор ёғдирди".

62. ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! БЕНЗЕМА!!!


58. Гризманн нима қилганини англолмай қолди. Ҳисоб қисқариши мумкин эди. Мбаппе ўнг қанотдан ёриб кириб, марказдаги Антуанга тўпни узатганди, француз эса биратўла икки оёқлаб 5-6 метрлардан ноаниқ зарба берди.

55. Карраско яна чап қанотдан хавф солмоқчи бўлганди, Кунде уни зарарсизлантирди.

54. Гризманн ҳужум пайти ўйин қоидасини бузди.

51. ЛУКАКУ! Ўнг қанотдан узатилган тўпни ҳужумчи тўхтатмасдан дарвоза томон йўллай олди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

50. Узатма натижасида Погба бош билан зарба берганди, бироқ тўп дарвозага яна аниқ бормади.

49. Бенземага нисбатан Алдервейрелд қўполлик ишлатди. Французларда яхши вазият бўлиши мумкин.

48. Погбанинг зарбаси жуда кучли ва жуда ноаниқ чиқди.

БИРИНЧИ БЎЛИМ СТАТИСТИКАСИ

Тўпни назорат қилиш: 55-45

Зарбалар: 8-4

Аниқ зарбалар: 4-2

Сейвлар: 2-2

Бурчак зарбалари: 3-1

Офсайдлар: 0-2


ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШДАНДИ.

Лукаку: "Уйдагиларга салом йўллайман..."

БИРИНЧИ ТАЙМГА ҲАКАМ ВАҚТ ҚЎШИБ БЕРМАДИ.

45. Энди Азардан зарба! Французларнинг юзига сув-пув сепворинглар...

43. Бельгия бурчак зарбаси ишлаб олди.

Яна Де Брюйнедан қимматбаҳо пас ва ҳимоячидан қочиб кетган Лукаку ўнг оёқда зарба бериб, тўпни ҳали ўзига келиб улгурмаган Франция дарвозасига "михлади".

41. ГООООООЛЛЛЛЛ!!! ЛУКАКУУУ!!!


Де Брюненинг чап қанотга узатган тўпидан сўнг Карраско икки ҳимоячини чалғитди ҳамда Льорис тайёр бўлмаган нуқтага тўпни йўллади. Дарвозабон эса томошабин ролини бажариб берди.


37. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Карраско


35. Бельгиянинг прессинги натижасида Льорис тўпни аутга тепиб юборишга мажбур бўлди.

31.  Бельгия футболчиси рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам пенальти белгиламади.

Мбаппенинг тезлигига мураббийнинг реакцияси

27. Бензема Витсельдан тўпни олиб қўйиб, чап қанотдан Мбаппени олдинга бошлади, Килиан эса тезликни ошириб, жарима майдонига тўпни узатди, рақиб ҳимоячиси тўпдан "шапалоқ" еб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

26. Тилеманс хатосидан сўнг французлар тезкор ҳужум ташкил этиши мумкин эди, уларнинг ўзи секинроқ ҳаракат қилди.

23. Бошлар билан ташкил этилган комбинациядан сўнг Мбаппени ҳужумни якунлаб қўймоқчи бўлди. Унинг зарбаси эса ўзи ўйлаганидек кучли чиқмади.

17. Ака-ука Эрнандеслар Кастань уларни хафа қилишига йўл қўймади. Якунда бельгиялик футболчи қўполлик ишлатди деб топилди.

15. Де Брейне тўп келди деб тепавераркан-да!

14. Погбадан Бенземага заргарона узатма, бироқ офсайд ҳолати қайд этилди.

13. Тилеманснинг тепган тўпи трибунадаги мухлислар томон парвоз қилди.

11. Де Брейне яна ўз омадини синаб кўрди, ҳимоячилар кўксини қалқон қилишди.

8. ЗАРБА! Павар товони билан гол урмоқчи бўлди. Дарвозабон хушёрликни йўқотмади. Ҳимоячи "Олтин товон" совринига даъвогарлик қилмоқчи, шекилли.

4. Энди Мбаппе яна қувлашмачоқ ўйнагиси келди ва катта тезликда олдинга борди, унга ета олишига кўзи етмаган Кастань қўполлик ишлатди.

4. ДАҲШАТ! Драма бошланди. Ўнг қанотдан оғир вазнли Лукаку тезликда олдинга борди ва жарима майдонига узатди. Де Брюйненинг зарбасидан сўнг Льорис сейв намойиш этди.

2. Дастлабки хавфли вазиятни меҳмонлар яратиши мумкин эди, ўнг қанотдан олдинган бораётган Мбаппедан бельгияликлар тўпни олиб қўйишди.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Бельгияликлар баҳсни бошлаб беришди.

Бугун Франция таркибида ака-ука Эрнандеслар бирга ўйнайди, бельгияликларда ҳам ака-укалар бор эди. Бироқ Эден Азарнинг укаси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Бугунги учрашувни германиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Даниэль Зиберт. Унга қанотларда Ян Зайдель ҳамда Эдуард Байтингер ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам — Харм Осмерс. ВАР рефериси эса нидерландиялик Пол ван Букел ҳисобланади.

Учрашув атмосфераси ажойиб!


Иккала жамоага оид қизиқарли маълумотлар билан таништириб боришга ҳаракат қиламиз.

Бельгия охирги 3 учрашувда ғалаба қозонган

Франция охирги 26 учрашувнинг 24 тасида мағлубиятга учрамаган

Бельгия охирги 5 ўйиннинг ҳар бирида ўртача 0,80 тадан гол ўтказиб юборган

Бельгия охирги 5 ўйиннинг ҳар бирида ўртача 2,20 тадан гол урмоқда

Бельгия охирги 29 ўйинда гол урган

Франция охирги 5 ўйиннинг ҳар бирида ўртача 1,40 тадан гол ўтказиб юборган

Франция охирги 5 ўйиннинг ҳар бирида ўртача 1,80 та гол урмоқда

Франция охирги 7 ўйиннинг 5 тасида гол ўтказиб юборган

Франция сўнгги 15 ўйинда гол урган

Бельгия сўнгги учрашувини Беларусь майдонида ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, Франция эса ўз майдонида Финляндияни 2:0 ҳисобида таслим этган.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги 20 учрашувнинг 5 тасида майдон эгалари зафар қучган бўлса, 9 баҳсда французларнинг қўли баланд келган. Яна 6 ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Икки гигант жамоа ўртасидаги охирги тўқнашув Россия майдонларида ўтган 2018 йилги жаҳон чемпионати ярим финалига тўғри келган ва унда Франция 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.


Ассалому алайкум, шоколаддан ширин уйқусидан воз кечиб, биз билан футбол оқшомини кузатиб борадиган азиз мухлислар! Яқин 90 дақиқа давомида даҳшатли драматик томошанинг гувоҳи бўламиз.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика