Latest news

21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  0 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  3 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  5 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  3 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  7 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  5 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  7 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  6 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  4 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  7 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1

Миланнинг «Интер»ини индонезиялик ишбилармонга сотишди News

Миланнинг «Интер»ини индонезиялик ишбилармонга сотишди

Миланнинг «Интер» футбол клуби эгаси Массимо Моратти жамоа индонезиялик ишбилармон Эрик Тоҳирга сотилганин эълон қилди.

Бу ҳақда «Интер» расмий сайти хабар бермоқда.

Моратти савдо тафсилотларини маълум қилмаган. ОАВ маълумотларига кўра, Тоҳирга Милан клубининг 70 фоиз акциялари ўтади.

Моратти айни вақтда «Интер» президенти ҳам ҳисобланади. У ушбу лавозимда қолиш-қолмаслиги яқин вақт ичида ўтказиладиган директорлар кенгаши йиғилишидан сўнг маълум бўлади. Аввалроқ, Тоҳир бир ўзи Моратти тақдирини ҳал қила олмаслигини билдирган эди.

«Интер» 1995 йилдан бери Моратти ва унинг оиласига тегишли эди. Ўтган вақт мобайнида жамоа беш марта Италия чемпионатида ғолиб чиқди, тўрт мартадан Италия Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонди. Шунингдек, миланликлар Европа Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам муваффақият қозонишди.

Милан клуби Тоҳирнинг мулкига айланган биринчи футбол жамоаси эмас. Аввалроқ, 2012 йили у АҚШ лигаси (MLS) вакили «Ди Си Юнайтед» жамоасини 50 миллион долларга сотиб олган эди.

Бундан ташқари, НБАдаги «Филадельфия Севенти Сиксерс» баскетбол клуби акциялари ҳам индонезияликка тегишли. Тоҳир Индонезиянинг ўзида икки баскетбол жамоаси эгаси ҳисобланади. Бундан ташқари, у Индонезия баскетбол уюшмасига ҳам раҳбарлик қилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика