"Милан" юлдузлари: кеча ва бугун
09 apr 2020 18:36
News
"Милан" юлдузлари: кеча ва бугун
Ўша пайтлари бу жамоада кимлар ўйнамаган дейсиз. Айниқса Андрей Шевченконинг бир ўзи қандай мўъжизалар яратганини бир эсга олинг-а.
Лекин вақт бамисоли оқар сув, ҳеч қачон тўхтамайди. Вақт ўтган сари одамлар ҳам ўзгариб боради. Қуйида ўша дилларга яқин "Милан" юлдузларининг кечаси ва бугунини ёдга оламиз.
Дида
Кеча: "Милан"да 2000-2010 йиллар ўйнаган. Жамоа сафида 206та ўйин ўтказган.
Бугун: "Милан" футбол мактабида ёш дарвозабонларни шуғуллантиряпти.
Паоло Мальдини
Кеча: Фаолиятини тўлиқ "Милан"да ўтказган (1984-2009). Жамоа сардори, клуб афсонаси. 647да ўйинда майдонга тушиб, 30та гол урган.
Бугун: Мальдини яқинда коронавирусдан тузалди. У ҳозирда "Милан" клуби бош менежери сифатида фаолият олиб боряпти.
Массимо Амброзини
Кеча: "Милан"да 1995-2013 йиллар ўйнаган. 344та учрашувда майдонга тушиб, 29та гол урган.
Бугун: Амброзини "Sky Sports" шарҳловчиси сифатида ишлаб келяпти.
Кафу
Кеча: 2003-2008 йиллар "Милан"да ўйнаган. 119та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган.
Бугун: Бразилия матбуотида футбол эксперти.
Алессандро Костакурта
Кеча: 1986-2007 йиллар "Милан"да ўйнаган. 458 ўйин ўтказиб, 3та гол урган.
Бугун: Италия Миллия олимпия қўмитасида иш олиб бормоқда.
Женнаро Гаттузо
Кеча: 1999-2012 йиллар "Милан"да ўйнаган. 335та учрашувда майдонга тушиб, 9та гол урган.
Бугун: "Наполи" клуби бош мураббийи.
Филиппо Инзаги
Кеча: 2001-2012 йиллар "Милан"да ўйнаган. 202та учрашув ўтказиб, 73та гол урган.
Бугун: B серия вакили "Беневенто" клуби бош мураббийи.
Кака
Кеча: 2003-2009 ҳамда 2013-2014 йиллар "Милан"да ўйнаган. Жами 223 учрашувда иштирок этиб, 77та гол урган.
Бугун: 2017 йилда фаолиятини тугатган Кака ҳозирда ФИФА элчиси сифатида фаолият олиб боряпти.
Каха Каладзе
Кеча: 2001-2010 йиллар "Милан"да ўйнаган. Жамоа сафида 194 ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урган.
Бугун: Тбилиси шаҳар ҳокими.
Алессандро Неста
Кеча: 2002-2012 йиллар "Милан"да ўйнаган. 224та учрашувда майдонга тушиб, 9та гол урган.
Бугун: B серия вакили "Фрозиноне" бош мураббийи.
Андреа Пирло
Кеча: 2001-2011 йиллар "Милан"да ўйнаган. 284 учрашувда майдонга тушиб, 32та гол урган.
Бугун: 2017 йил фаолиятини тугатган Пирло ҳозирда ишсиз.
Руи Кошта
Кеча: 2001-2006 йиллар "Милан"да ўйнаган. Жамоа сафида 169 учрашувда майдонга тушиб, 4та гол урган.
Бугун: "Бенфика" клубида селекционер мураббий.
Йон-Даль Томассон
Кеча: 2002-2005 йиллар "Милан"да ўйнаган. Жамоа сафида 76 ўйин ўтказиб, 22та гол урган.
Бугун: Швециянинг "Мальмё" клуби бош мураббийи.
Кларенс Зеедорф
Кеча: 2002-2012 йиллар "Милан"да ўйнаган. Жамоа сафида 300та ўйинда майдонга тушиб, 47та гол урган.
Бугун: Охирги иш жойи Камерун терма жамоаси бўлди. Ҳозирда ишсиз.
Сержиньо
Кеча: 1999-2008 йиллар "Милан"да ўйнаган. 185 учрашувда иштирок этиб, 18та гол урган.
Бугун: Ҳаваскор фахрийлар жамоасида футбол ўйнаяпти.
Андрей Шевченко
Кеча: 1999-2006 ҳамда 2008-2009 йиллар "Милан"да ўйнаган. 208та ўйинда майдонга тушиб, 127та гол урган.
Бугун: Украина терма жамоаси бош мураббийи.
Карло Анчелотти
Кеча: 2001-2009 йилларда "Милан"ни бошқарган.
Бугун: "Эвертон" клуби бош мураббийи.
Comments