Latest news

09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  2 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  5 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0

Мутолаа учун. "Милан" хато қилди...ми? News

Мутолаа учун. "Милан" хато қилди...ми?

"Милан" жамоа бош мураббийи Стефано Пиоли билан шартномани узайтиришга қарор қилди.

Шартнома неча йилга узайтирилиши ва унда қандай шартлар қўйилиши бизга қоронғи. Бироқ "Ред Булл" лойиҳаси келажак учун ташланган катта қадам бўларди.

"Лейпциг" 2009 йили ташкил топган. 2010 йили жамоа 4-дивизионга чиқди, 2013 йили 3-дивизионга йўлланма олди. 2014 йили эса 2-дивизионга етиб келди. Ниҳоят, 2016 йилга келганда Бундеслига! 2017 йили Бундеслигада 2-ўрин! 2020 йилда эса ЕЧЛ ярим финалчиси. Клубнинг ташкил топганига атиги 11 йил бўлди. Жамоанинг сўнгги йилларда кўрсатган натижалари Ральф Рангник сабабли бўлмоқда дейишимиз мумкин. Хўш, "Милан" ҳам "Ред Булл" лойиҳасини амалга оширганида қанчалик ривожланарди? Рангник "Милан"га нималар бера олиши мумкин эди?

Рангник – топ-менежер. Энг яхши ташкилотчи

"Лейпциг"нинг ҳозирги ҳолатининг 80 фоизи Рангник туфайли. У жамоани иккинчи Бундеслигада бўлган вақтида қабул қилиб олган, жамоа Бундеслигага йўлланма олганидан кейин эса спорт директори лавозимига ўтган. Айнан унинг сайъи-ҳаракатларидан кейин жамоага Тимо Вернер, Дайо Упамекано, Наби Кейта, Ибраима Конате каби футболчилар таркибга келиб қўшилди.

2017/18 йилги мавсум пайтида Рангник бош мураббий Ральф Хазенхьюттл билан урушиб қолди ва функционер унинг ўрнини ёш ва ғайратли Юлиан Нагелсманн билан тўлдиришни истади. Орадан бир йил ўтиб, унинг хоҳиши амалга ошди. Шу сабабли Рангник бир мавсум давомида жамоада бош мураббий бўлиб турди.

Нагелсманн келганидан кейин Рангник ўзини клуб ишларига урди ва "Red Bull" концернларида спорт директорига ҳам айланди.

Умуман олганда Рангник бошқарувчи-ташкилотчи сифатида ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. У музокараларни аъло тарзда олиб боради, бюджетни ҳисобга олиб футболчилар билан келишувга эришади, мураббий танлашда кўп нарсаларга эътибор беради, ҳатто Франция 2-лигасидан ҳам яхши футболчи танлай олади.

Қўшимча равишда айтишимиз мумкинки, у 2012-2015 йиллар давомида Зальцбургдаги "Ред Булл"нинг спорт директори бўлган. У Австрия грандига асос яратиб берди ва ушбу лойиҳа орқали "Ред Булл" мамлакатда гегемон бўлиб олди. Ушбу мавсумда жамоа ЕЧЛда ҳам шов-шув кўтарди.

61 ёшли мутахассиснинг мураббий сифатидаги ғоялари ҳам чакки эмас. У ўйинни ҳимоядан қуришни бошлайди. Одатда унинг жамоалари тартибли ҳимояланишади ва гол ўтказиб уриш учун рақиблар кўпроқ тер тўкиши керак.

Рангник - Лобановский методлари асосида ишлайди

Тажрибали германиялик мутахассис Валерий Лобановскийнинг фаолиятидан доимо завқ олишини таъкидлаганди. Мана XXI асрда ҳам унинг методлари эскирмаган ва яхши ишламоқда. Айтилишича, Киевнинг "Динамо"сида Лобановскийнинг конспектлари асосида ҳали ҳам иш олиб боришади, бунга замонавий тенденцияларни мужассамлаштиришади.

Рангник доимий жисмоний юкламаларга катта эътибор бериб келмоқда. Шу сабабли унинг жамоалари мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам чарчаб қолмайди. Буни биз ҳозирги "Лейпциг" ва у ишлаган даврдаги "Хоффенхайм"ни мисол қила оламиз. Шу пайтда журналистлар Рангникнинг методлари ҳақида кўп гапиришади. Айнан унинг томонидан яратилган лойиҳа бир неча клубларнинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Хулоса

"Милан" хато қилди. Агарда Рангник "Милан" бошқарувини қўлига олганида кўп эмас, икки йилнинг ўзидаёқ натижалар ўзидан-ўзи кела бошларди. Энди эса кеч. Лойиҳа бекор қилинди. Балки Пиоли ҳам жамоани олдинги даражага олиб чиқа олар. Қолганини вақт кўрсатади.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика