"Милан" ва "Ньюкасл" "Сантос" ёш ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
03 jan 2023 12:10
News
"Милан" ва "Ньюкасл" "Сантос" ёш ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
"Милан" ва "Ньюкасл" раҳбарлари қишки трансфер ойнасида "Сантос"нинг ёш ва иқтидорли бразилиялик ҳужумчиси Анжело Боржесни олиб келмоқчи.
"Calciomercato" хабарига кўра, Бразилия клуби вакиллари 18 ёшли футболчи учун турли бонусларни ҳисобга олмаганда тахминан 20 миллион евро олмоқчи. Милан жамоаси атиги 15 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Алоҳида айтиш жоиз, Боржеснинг ўзи ҳам фаолиятини Европанинг топ-чемпионатларидан бирида давом эттиришга қарши эмас. Бу йил ҳужумчи "Сантос" таркибида Бразилия чемпионатида 23 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Стефано Пиоли қўл остидаги "россонери" айни дамда Италия чемпионати турнир жадвалида 2-поғонани банд этиб турибди.
Link :
Source : Calciomercato
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments