"Милан" украиналик футболчига қизиқмоқда
09 apr 2021 11:01
News
"Милан" украиналик футболчига қизиқмоқда
Донецкнинг "Шахтёр" клуби дарвозабони Анатолий Трубин фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.
19 ёшли дарвозабонга Жанлуижи Доннаруммага ўринбосар излаётган "Милан" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Доннарумманинг шартномаси ёзда якунига етади ва томонлар битимни узайтириш борасида ҳали келишувга эришишмади.
Трубин жорий мавсум Украина Премьер-лигаси доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 11та тўп ўтказиб юборди. Унинг Донецк клуби билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Link :
Source : CalcioLine.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments