Latest news

09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  0 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  6 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  4 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  3 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  2 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1

"Милан" тўхтамаяпти: А Серия 9-тур якунлари ҳақида News

"Милан" тўхтамаяпти: А Серия 9-тур якунлари ҳақида

Италия чемпионатида навбатдаги тур учрашувлари ортда қолди.

"Ювентус" яна очко йўқотди 

ЕЧЛдаги муваффақиятдан кейин Андреа Пирло асосий футболчиси бўлмиш Криштиану Роналдуга дам олиш имконини берди, "Беневенто"га ҳурматни сақлаган ҳолда айтамизки, ушбу жамоа "кекса синьора"га қоғозда осон рақиб эди. Лекин амалда ундай бўлиб чиқмади. Ўйин анча секин темпда бошланди, лекин биринчи қулай имкониятданоқ Андреа шогирдлари унумли фойдалана олишди. Мората Кьезадан тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдончасига кириб келиб, зарба йўллади. Охирги пайтларда испанияликнинг бир нечта голи бекор қилинди, лекин бу сафар бунга "етарли баҳона" йўқ эди. Кўп ўтмай Мората ассистент ролида гавдаланди, лекин Дибаланинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. "Беневенто" секин-аста ўзига кела бошлади, "Ювентус" ҳимояси баъзи вазиятларда панд бера бошлади. Айниқса Скьяннатининг зарбаси хавфли кўриниш ҳосил қилди, Шенсни катта қийинчилик билан бўлсада, тўпни қайтарди. Бироқ Летициянинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси олдида польшалик дарвозабон ожиз қолди. 

Иккинчи бўлим кутилмаганда "Беневенто" ҳужумлари билан бошланди, Ионицэ яхши зарба бера олди, лекин бироз аниқлик етишмади. Вақт ўтиши билан "Ювентус" устунликни қайтара бошлади, Бернардески айниқса фаол эди. Меҳмонларнинг деярли барча ҳужуми у орқали ташкил этиларди. Лекин баъзида ҳимоячилар, баъзида эса, Дибаланинг имконияти каби, ишга дарвозабон аралашарди. Тинимсиз уринишлар, турли усуллар ҳам наф келтирмади. Натижада ўйин охирида ҳакам билан тортишавергани учун Мората қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. "Ювентус" яна очко йўқотди ва мураббийга саволлар яна жаранглай бошлади, "Беневенто"га эса фақат қойил қолса арзийди. 

"Интер" бу мавсум ҳали мағлуб бўлмаган жамоани енгди

"Реал" билан ўйиндаги омадсизликдан кейин "Интер" ва бош мураббий Конте манзилига анчагина "ширин" сўзлар янгради, шу сабабли яхши спорт формасидаги"Сассуоло"га қарши беллашув вазиятни ўзгартириш учун у қадар қулай имконият эмасдек эди. Ўйин буткул бошқа сценарий остида ўтиши мумкин эди, лекин "Интер" 4-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Санчес Лаутарони олға бошлади, аргентиналик курашда фаоллик кўрсатди ва тўпни чилиликка қайтарди ва Алексис яқин масофадан адашмади. Орадан маълум вақт ўтиб, Лаутаро тўпни Консильянинг устидан ташлаб қўймоқчи бўлди, лекин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. "Интер" "нероверди"га буткул имкон қолдирмади, кейин ўз устунлигини мустаҳкамлади. Бурчак зарбасидан кейин тўп Видалга келиб тушди ва Артуро бор кучи билан зарба йўллади, тўп Кирикешнинг оёғига тегиб, дарвоза тўридан жой олди. "Сассуоло" тайм сўнггида бир-иккита вазият яратди, лекин Ханданович жиддий тарзда ўйинга қўшилишига ҳожат бўлмади. 

"Интер" танаффусдан кейин ҳам фаолликни сусайтирмади, Дармиан яхши узатмани амалга оширди, лекин Лаутаронинг зарбасига аниқлик етишмади. Аргентиналик анча фаол эди ва анча тер тўкди, лекин шу кеча унга гол уриш насиб қилмаган экан. Бироқ голни Гальярдини уришга муваффақ бўлди, Дармиан ўз ҳисобига голли узатма ёздириб қўйди. Шундан сўнг "Интер" ғалаба қозонишига шубҳа қолмади, чунки Роберто гол урган учрашувларда "нерадзурри" фақат ғалаба қозонган. Ўйин охирида "Интер" очиқчасига кучини аяб, ҳисобдан келиб чиқиб ҳаракат қилди, "Сассуоло" эса тақдирга тан бериб, руҳан кейинги ўйинга тайёрланарди. 

"Наполи" "Рома"ни ер тишлатди   

Бу учрашув "Наполи" учун ўта муҳим эди ва у Диего Армандо Марадона номига бағишланди. Мезбонлар ўзларининг Аргентина терма жамоаси формасини эслатиб турадиган 3-либосларида майдонга тушишди. Учрашувда ҳисобни "Наполи" сардори Лоренцо Инсинье жарима зарбасидан очгани эса ўйинга янада маъжозийлик бергандек бўлди. Бундан кейин у Марадона фамилияси туширилган 10-рақамли футболкани кўрсатиб, кўз ёшини ортиқ ушлаб тура олмай қолди. Дарвоқе, ушбу рақам Диего ҳали ҳаётлигида унинг шарафига муомаладан чиқарилганди. Танаффусга қадар "Наполи" яна гол уриши мумкин эди, лекин Миранте Лозанонинг зарбасидан кейин тўпни қайтара олди. "Рома" учун эса дастлабки бўлим у қадар омадли ўтмади. 

Танаффусдан кейин вазият унданда ёмонлашди, "Наполи" футболчилари ўзини жуда эркин ҳис қилар ва кетма-кет рақиб дарвозаси олдида вазият яратарди. Инсинье майдон марказига етмаган бир нуқтада тўпни қабул қилиб, катта тезликда олдинга интилди ва Фабиан Руисни кўрди, испаниялик футболчи олис масофада бўлишига қарамай, унча кучли бўлмаган, аммо аниқ зарбаси билан "Наполи" устунлигини мустаҳкамлади. Кўп ўтмай Элмас узоқдан зарба берди, у қадар қийин вазият бўлмасада, Миранте тўпни ушлаб қола билмади ва Мертнес уни кечирмади. Шунда ҳам мезбонлар тўхтай демасди. Маттео Политано 3 нафар рақибини доғда қолдирди, Мирантени ҳам алдаб ўтди ва тўпни бўш қолган дарвозага йўллади. "Рома" шу кеча ўзига ўхшамади, "Наполи" эса мавсумдаги энг яхши учрашувини ўтказди десак адашмаймиз.  

Ибрасиз қолган "Милан" "Фиорентина"ни енгди   

Стефано Пиоли ҳамон карантинда, "Милан"ни ўйинга Бонера бошлаб тушди. Златан Ибрагимовичсиз "россонери" ўйини бошқачароқ эди, лекин шундай бўлсада, улар етакчиликни бериб қўйиш ниятида эмасликларини илк дақиқаларданоқ кўрсатиб қўйишди. Бурчак зарбаси, Кессиэ тўпни сардор Романьолига етказди ва ҳимоячи ҳисобни очди. Кўп ўтмай "фиалкалар" мувозанатни тиклашлари мумкин эди, бироқ Влаховичнинг зарбасидан кейин тўп устун ва тўсин кесишган жойга тегиб қайтди. "Милан" бунга ажойиб ҳужум билан жавоб берди, Кастильехо зарба йўллаш учун қулай вазиятга чиқариб юборилди, лекин рақиб томонидан йиқитилди. Кессиэ нуқтага яқинлашди ва пенальтидан унумли фойдаланди. Ярим ҳимоячидан голли узатмадан кейин гол. Бўлим охирида "россонери" яна бир бор ўн бир метрлик жарима зарбасини амалга ошириш имкониятига эга бўлди, лекин бу сафар Дрогновски Кессиэдан устун келди. 

"Милан" иккинчи бўлим аввалида ҳам гол уриши мумкин эди, Чалханоглу зарбасидан кейин тўп тўғри бориб дарвоза устунига тегди. Тан олиш лозим Златансиз ҳам "қизил-қоралар" ҳужумда яхши ҳаракат қилишди, "Фиорентина" эса ҳужумдаги ўйини билан мақтана олмайди. Рибери бир марта қулай имкониятга эга бўлганди, лекин тажрибали футболчи тўпни Доннарумманинг устидан ташлаб қўя олмади. "Милан" эса ғалабани сақлаб қолди ва навбатдаги уч очкога эга бўлди. Натижада клуб бир нечта рекордларни янгилаб ҳам қўйди. Жамоа қаторасига 29-ўйинда гол урди ва А Серия доирасида кетма-кет 21-учрашувида ҳам мағлуб бўлмади. "Милан" "скудетто" учун курашга жиддий киришган кўринади, Пранделли эса жамоаси билан ҳали кўп меҳнат қилишига тўғри келади. 

Шомуродов А Сериядаги илк голини урди

Кубок беллашувида Элдор Шомуродов ҳисобига голли узатмани ёздириб қўйганди. Бу сафар у чемпионат баҳсини асосий таркибда бошлади. Бироқ ўйин "Парма" ҳужумлари билан старт олди, Куцка вазиятларнинг бирида Жервиньюни қулай вазиятга чиқарди, ивуарлик футболчи эса тўпни ўзига ўнглаб олиб, дарвозабонни доғда қолдирди. Орадан 5-6 дақиқа ўтиб, Шомуродов қулай имкониятга эга бўлди. Элдор кутилмаган ҳаракати билан бир рақибини алдаб ўтди ва жарима майдонига ёриб кирди, зарба йўллади, лекин кипер тўп дарвоза тўрига бориб тушишига йўл қўймади. Унданда қулайроқ имконият италиялик Скамаккада бўлди, лекин чап қанотдан узатилган тўпга ҳужумчининг берган зарбасидан кейин тўп дарвозадан юқорилаб ўтиб кетди. Жавоб ҳужумида Жервинью устунни нишонга олди. Вазиятлар етарли эди, шу сабаб мухлислар гол бўлишига ишонарди.  

Иккинчи бўлим стартида яна меҳмонлар гол уриб олди. Ҳимоячиларнинг ишончсиз ҳаракатидан кейин тўп Жервиньюга бориб тушди ва у совуққонлик билан орадаги фарқни иккитага оширди. Бу "Парма" футболчиси учун А Сериядаги иккинчи дубль ва 4-голи эди. "Грифонлар" йўқотадиган нарса қолмагани сезгач, кескинроқ ўйнай бошлашди. Кўп ўтмай, Шомуродов жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди, чаққонлик билан дарвоза томон айланган ҳамюртимиз, ажойиб зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. А Сериядаги дебют гол билан Шомуродовни яна бир бор табриклаб қоламиз. Афсус, бу гол "Женоа"га очко учун етарли бўлмади. Ливерани зарур ўзгартиришларни амалга оширди ва "Парма" ўйин темпини тушириб, ғалабани сақлаб қола билди. "Женоа" ҳозирча пасдан иккинчи ва бу борада жиддий ўйлаш вақти етгандек. 


Шунингдек: 

"Лацио" кутилмаганда "Удинезе"га мағлуб бўлди
"Верона" "Аталанта"ни ютиб қўйди
"Торино" "Сампдория" билан ўйинда ғалабани қўлдан бой берди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика