Latest news

16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  0 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  0 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  6 15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  6 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  1 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  5 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9

“Милан” посбони фаолиятини “Астон Вилла”да давом эттиради News

“Милан” посбони фаолиятини “Астон Вилла”да давом эттиради

“Милан”нинг испаниялик посбони Пепе Рейна “Астон Вилла” билан шартнома имзолади, дея хабар бермоқда инглиз клуби расмий сайти.

Бермингем клуби дарвозабонни мавсум охирига қадар ижарага олди. “Астон Вилла” сафида испаниялик футболчи жароҳат олган Том Хитоннинг ўрнини эгаллайди.

37 ёшли Рейна жорий мавсумда Италия чемпионатида битта учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан битта гол ўтказиб юборган. Футболчининг миланликлар билан шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Илгари у “Барселона”, “Вильярреал”, “Ливерпуль”, “Наполи”, “Бавария” клублари шарафини ҳимоя қилган. 

Испания термаси сафида Рейна 38 та учрашувда майдонга тушган. У фаолияти давомида Германия чемпионлиги, Англия ва Италия кубогини қўлга киритган. Терма жамоаси билан икки карра Европа чемпионлигига сазовор бўлган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика