"Милан" мухлислари учун хушхабар: Златан қайтди
18 dec 2020 20:04
News
"Милан" мухлислари учун хушхабар: Златан қайтди
"Милан" етакчиси Златан Ибрагимович жароҳатидан фориғ бўлди.
Ҳужумчи бугун тонгда умумий гуруҳ билан бирга машғулот ўтказди, дея хабар тарқатди CalcioMercato. Швециялик футболчи якшанба куни ўтказиладиган "Сассуоло"га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.
Италия чемпионатининг 6 ўйинида 10 та гол урган Ибрагимович турнирнинг тўпурарлар жадвалида Ромелу Лукаку ва Криштиану Роналду билан биргаликда етакчилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Златан 23 ноябрь куни ўтказилган "Наполи"га қарши ўйинда жароҳатга йўлиқиб, сафдан чиққан эди.
Link :
Source : CalcioMercato
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments