Latest news

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  3 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  17 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  68

Милан Митрович: “Жиззах ва жиззахлик мухлислар менга жуда ёқди” News

Милан Митрович: “Жиззах ва жиззахлик мухлислар менга жуда ёқди”

Куни кеча Суперлиганинг қолдирилган 14-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бухоро” ни қабул қилди. Қизиқарли ва шиддатли баҳсда “Сўғдиёна” рақибларни йирик ҳисобда таслим этди.

Трансфер ойнасида жамоамиз таркибига келиб қўшилган Сербиялик дарвозабон Милан Митрович ўз ўйини билан мухлислар кўнглидан жой олиб бормоқда. "Бухоро"га қарши ўйиндан сўнг Милан Митрович билан суҳбат қилишга қарор қилдик.

- Милан, аввало Ўзбекистонга хуш келибсиз. Жамоамиз таркибида 2 та ўйин ўтказдингиз. Таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Катта раҳмат. Жамоага келганимдан хурсандман. Бу ерда мени жуда илиқ кутиб олишди. Муҳит эса аъло даражада. Ҳар бир машғулотда боримизни бериб меҳнат қилаяпмиз. Ўйинларга келадиган бўлсак, “Металлург”га қарши баҳсда тасодифан мағлуб бўлдик. Улар биргина имкониятдан фойдаланиб гол урди биз эса ўйин охиригача ҳисобни тенглаштиролмадик. Афсус… Кечаги ўйиндан эса кўнглим тўлди. Жуда керакли 3 очкони қўлга киритдик.

“Сўғдиёна”  ўз сўзини кўп айтади ишонаман. Биз кўпчилигимиз ҳали жамоада янгимиз. Шунинг учун ҳам ҳали бир биримизни озроқ тушуниш қийин бўлаяпти. Лекин биз ҳар бир машғулотда меҳнат қилаяпмиз. Мураббийларимиз бизни фақат олға ундамоқда. Ишонаман, жамоа билан бир оила бўлиб ўз билимимизни ва кучимизни кўрсатамиз. Жамоадошларимдан миннатдорман. Бир неча кундан бери Жиззахда  бўлсам-да, ўзимни бегонадек ҳис қилмаяпман. Ҳамма қўллаб-қувватламоқда. Шу сабабли муҳитга  мослашишим қийин бўлмапти. “Сўғдиёна” ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.

- Кечаги ўйинда мухлислар жамоани ажойиб қўллаб-қувватлади. Уларга қандай тилакларингиз бор?
- Жиззахлик мухлислар менга жуда ёқди. Ҳақақатда ажойиб муҳит бўлди. Бунақасини камдан кам курганман. Айниқса мағлубиятлан сўнг улар бизни фақат қўллаб-қувватлади. Оғир кунимизда ёнимизда бўлди ва бизни олға ундади. Биз эса жавобан уларга ғалабани тақдим этдик. Ғалаба мухлисларники. Барчага раҳмат. Биз ишлашда давом этамиз - дейди Милан Митрович. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика