"Милан" италиялик форвардни текинга қўлга киритмоқчи
12 apr 2021 20:07
News
Таъкидланишича, "Милан" раҳбарияти "Торино" жамоаси ҳужмчиси Андреа Белотти билан шартнома имзоламоқчи. "Россонерилар" 27 ёшли футболчини текинга қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда.
Гап шундаки, Белоттининг Турин жамоаси билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади. "Милан" италиялик ҳужумчининг эркин агентга айланишини кутади.
Маълумот учун, жорий мавсум "Торино" либосида 27 ўйин ўтказган Андреа Белотти 12 та гол уришга улгурди.
Link :
Source : Tuttosport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments