Latest news

17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  1 17:30Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  3 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  12 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  14 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  8 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  9 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  3 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2

Милан дербисида "Интер" ишончли ҳисобда ғалабага эришди News

Милан дербисида "Интер" ишончли ҳисобда ғалабага эришди

Италия чемпионати 4-тур доирасидаги Милан дербисини биргаликда кузатиб бордик.

А Серия. 4-тур

"Милан" - "Интер" 0:2

21 сентябрь, 23:45 "Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Бош ҳакам: Даниэле Довери

Гол: Марсело Брозович (49), Ромелу Лукаку (78).

"Милан": Доннарумма, Конти, Мусаккьо, Романьоли, Родригес, Кессиэ, Чалханоглу, Биглия, Сусо, Пионтек, Рафаэл Леау.

"Интер": Ханданович, Асамоа, де Врей, Шкриньяр, Д`Амброзио, Сенси, Брозович, Барелла, Годин, Лукаку, Мартинес.


AC Milan

Serie A . Round 4

22/09/2019, 00:45

2
:
0
Finished

Inter

Marcelo Brozovic - 49', Romelu Lukaku - 78'

Stadium: San Siro, 70440 spectators

Referee: Daniele Doveri

45'
90'
48'  Andrea Conti
64'  Hakan Calhanoglu (Lucas Paqueta)
72'  Ricardo Rodriguez (Theo Hernandez)
83'  Rafael Leao (Ante Rebic)
88'  Ante Rebic
49'  Marcelo Brozovic
49'  Stefano Sensi
71'  Stefano Sensi (Matias Vecino)
76'  Lautaro Martinez (Matteo Politano)
78'  Romelu Lukaku
78'  Nicolo Barella
82'  Nicolo Barella (Antonio Candreva)
82'  Danilo D'Ambrosio


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

92. Қарши ҳужумга ўтиб кетган "Интер" футболчиси Кандрева дарвоза томон зарба берди. Унинг зарбаси дарвоза устунига тегди ва ҳисоб йириклашмай қолди.

90. Баҳснинг иккинчи бўлимига ҳакам томонидан 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Милан" ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Теонинг зарбаси эса дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.

83. Ниҳоят Анте Ребич майдонга тушди, у Леауни алмаштирди.

82. Д'Амброзио ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

82. "Интер" таркибида Барелла ўз ўрнини Кандревага бўшатиб берди.

80. Ҳисоб йириклашиши мумкин эди. Политанонинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Доннарумма эса бу вазиятни анча яқиндан кузатди.

78. ГООООООЛ! Ромелу Лукаку бош билан тўпни "Милан" дарвозасига жойлаб қўйди. Ажойиб тўп узатмасини Барелла ижро этди.

76. Антонио Конте навбатдаги ўзгаришни амалга оширди. Фаол ҳаракат қилган Лаутаро Мартинес ўрнига майдонга Политано туширилди.

72. Ҳар икки жамоада ўзгариш. "Интер"да Сенси ўрнига Весино тушган бўлса, "Милан"да Тео Эрнандес Родригесни алмаштирди.

70. "Милан" ҳозирча "Интер"га қарши ҳеч нарса қила олмаяпти. "Интер" ҳимоячилари, айниқса Диего Годин жуда ҳам ишончли ҳаракат қилмоқда.

64. Илк ўзгариш. "Милан" таркибида Чалханоглу ўз ўрнини Пакетага бўшатиб берди.

63. "Милан" ҳозиргача рақиб дарвозаси томонга атиги 1та аниқ зарба берди.

56. "Милан" голдан сўнг вазиятни ўнглашга ҳаракат қилган ҳолда, олдинга силжиди.

49. ГООООООЛЛЛ! Энди қувонса бўлаверади. Марцело Брозович ҳисобни очди. Сенсида эса ассист.

49. Гоооол дея "Интер" футболчилари қувониб кетишди. Ҳакам эса ҳуштак чалиб, VARга мурожаат қилишини билдирди.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи хуштак чалинди ва баҳснинг иккинчи қисми бошланди.

ТАНАФФУС

46. Баҳснинг биринчи таймига ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Милан" ижросида навбатдаги хавфли вазият! Леаунинг жарима майдончаси ичига узатган тўпни Пионтек дарвозага йўллади. Аммо, унинг зарбасига аниқлик етишмади.

40. Сенсининг хатосидан сўнг Сусо "Интер" жарима майдончасигача бориб, хавфли вазият яратди. Аммо, омад "Милан"дан юз ўгирди.

36. Ҳакам VAR ёрдамида вазиятни яна бир ўрганди. Аммо, оффсайд борлиги тасдиқланди.

35. "Интер" футболчиси қайчи услубида "Милан" дарвозасини нишонга олди. Доннарумма эса навбатдаги сейфни ижро этди. Қайтган тўпга зарба берган Лаутаро Мартинес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

34. "Милан" ҳам фаоллашди. Бурчакдан узатилган тўпга Пионтекнинг боши етмай қолди.

- Бу эса Д'Амброзио фойдалана олмаган вазият.

23. Гол демоқчи эдик-у, аммо ҳакам Чалханоғлунинг голини бекор қилди.

21. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Интер" 99%лик вазиятдан фойдала олмади. Дастлаб Доннарумма сейф ижро этган бўлса, Д'Амброзио очиқ дарвозага гол ура олмади.

18. "Интер" футболчилари "Милан"нинг ишончсиз ўйинидан сўнг, олдинга ўтиб кетди. Ромелу Лукаку бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Доннарумма эса вазият қаҳрамонига айланди.

16. Доннарумманинг ишончсиз ўйнаган вазиятини айтмасак, ўйинда ҳозирча хавфли вазият юз бермади.

10. Ортда қолган 10 дақиқада "Интер" нисбатан устунлик қилмоқда. Аммо, улар ҳам айтарли бир ҳавфли вазиятни юзага келтира олишмади.

- "Интер" якунига етган 3та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган, "Милан" эса ортда қолган ўйинларда 2та ғалаба ва 1та мағлубият қайд этган.

4. Ўйин кутилганидек қизғин тарзда бошланди. Лаутаро Мартинес эса ҳозиргина рақибига қарши кескин ўйнади. Ҳакам ўйин бошида карточкага мурожаат қилишни хоҳламади.


1. Ўйинга старт берилди!

- Ассалому алайкум ҳурматли Championat.asia сайти ўқувчилари, бир неча дақиқалардан сўнг бошланадиган Милан дербисини биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика