Расман: "Милан" Фонсекани истеъфога чиқарганини эълон қилди
30 dec 2024 14:48
News
Расман: "Милан" Фонсекани истеъфога чиқарганини эълон қилди
Италиянинг "Милан" футбол клуби жамоа бош мураббийи Паулу Фонсекани ишдан бўшатди.
"Милан" Паулу Фонсека жамоа бош мураббийлигидан озод этилганини эълон қилди. Клуб Полга юқори профессионаллиги учун миннатдорлик билдиради ва унга келажакдаги фаолиятида омад тилайди", – дейилади "россонери" баёнотида.
Португалиялик мутахассис "Милан" бошқарувига шу йилнинг ёзида келганди. Милан клуби 17 турдан кейин 27 очко билан А Серия мусобақа жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. 29 декабрь куни миланликлар ўз майдонида "Рома" билан дуранг ўйнади (1:1), Фонсека ҳакам билан баҳслашгани учун захирадан четлатилди.
Link :
Source : acmilan.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments