“Милан” 49 йил аввалги натижасини такрорлади
05 oct 2020 08:34
News
“Милан” 49 йил аввалги натижасини такрорлади
“Милан” А Cерия 3-турида “Специя”ни 3:0 ҳисобида енгди.
Стефано Пиоли шогирдлари А Cерия 2020/21 йилги мавсумини кетма-кет учта ғалаба билан бошлади. Аввалги турларда “россонерилар” “Болонья” ва “Кротоне”ни бир хил — 2:0 ҳисобида таслим қилганди. Қайд этиш жоиз, “Милан” учала ўйинда ҳам битта гол ўтказмасдан ғалабага эришди. Бундай ҳолат эса клуб тарихида ҳозиргача 2 марта рўй берганди. Жумладан, 1952 йилги ва 1971 йилги мавсум стартида. Ўшанда ҳам жамоа мавсумни учта “қуруқ” ғалаба билан бошлаганди.
Link :
Source : Opta
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments