Latest news

00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  2 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  26 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1

Микаэль Секейра: "Танташев - Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамларидан бири" News

Микаэль Секейра: "Танташев - Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамларидан бири"

"Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра Coca Cola Суперлигасининг 21-тури доирасида "Металлург" устидан иродали ғалабасидан кейинги фикрларини билдирди.

- "Локомотив"дан ажойиб ўйин бўлди. Бир соат давомида 10 киши бўлиб ўйнадик. Аммо бу ўйин давомида сезилмади. Прессингда ўйнашга ҳаракат қилдик. Ҳужумда 10 киши бўлиб ўйнаган бўлсак, ҳимояда ҳам шундай бўлишга ҳаракат қилдик. Футболчиларимдан иродали ўйин бўлди. Умуман олганда босимга бой, яхши ўйин ўтди. "Металлург" таркибида ҳам яхши футболчилар жуда кўп. Азизнинг голида бутун бир жамоа чиройли ўйнади. Биз жуда хурсандмиз. "Локомотив" мухлислари, ходимлари, барча ушбу ғалабадан хурсанд бўлди. Адолатли ғалабага эришдик. Ушбу ўйин орқали биз нафақат уч очко олдик, балки, келажакка катта ишонч билан қарай бошлаяпмиз.

- Бир хил вазият. Абдужалиловга берилган қизил карточка Вагинга ҳам берилиши керак эди. Бунга нима дея оласиз?
- Бу ҳақида ҳеч нима демайман. Ушбу ҳакамни олдин ҳам айтганман, Ўзбекистондаги энг яхши ҳакам. У доимо хотиржам ишлайди. Бу вазият учун эътирозим йўқ.

- Кеча "Локо"нинг ёшлар жамоаси ҳам ғалабага эришди. Умуман олганда ёшлар таркибидан кимларни асосий таркибда ўйнатса бўлади?
- Ёшлар жамоамиз таркибида ҳам яхши футболчилар бор. Улар доимо биз билан бирга машғулот олиб боради. Фақат ҳамма ўз вақтини кутиши керак. "Локомотив" ёшлар таркибидан ҳам кўплаб зўр футболчилар чиқади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика