Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Микаэль Секейра: "Рамазон ойида 9 кун ичида 3 ўйин ўтказиш осон эмас" News

Микаэль Секейра: "Рамазон ойида 9 кун ичида 3 ўйин ўтказиш осон эмас"

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида "Турон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйинни яхши бошлай олмадик. Стартда ўзимизни кўрсата олмадик. Дастлабки 15 дақиқаликдан кейин ўзимизга келдик ва ўйинимиз очилиб кетди. Бугун ўйин услубимизни бироз ўзгартирдик. Мақсадимиз - Тимурхўжа Абдухолиқов ҳамда Марат Бикмаевни ёнма-ён ўйнатиш эди. Улар биз мўлжаллаган прессингни уюштириши талаб қилинганди. Рақиблар ҳужумда яхши ўйин кўрсата олмагани сабабли ҳимояда тўпни олдинга тепиб юбораверишди.

Танаффусда ўйинни ўзгартириш учун футболчиларга керакли кўрсатмаларни бердик. Шунингдек, захирадан туширилган футболчилар ҳам ўзларини кўрсата олишди. Бироқ учрашув жуда оғир ўтди. "Турон" ҳам яхши жамоа. Бугунги мақсад - ғалаба бўлганди. Тўғри, бундан-да яхшироқ ўйин кўрсата олишимиз мумкин эди. Аммо ҳаракат қилдик ва энг керакли бўлган натижани қўлга киритиш учун ҳаракат қилдик. Бугунги ғалабамиз адолатли бўлди.

Учрашув якунига 20 дақиқа қолганида 10 киши бўлиб қолдик. Рўза ойида рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнаш осон эмас. Шундай бўлса-да, футболчилар интилишди ва характер кўрсата олишди. Шу орқали улар ўзлари истаган натижага эриша олишларини намоён қила олишди ва сўнгги дақиқаларда гол уришга эришишди. Бу жуда қийин, доим ҳам ўхшайвермайди. Яна бир бор "Локомотив" футболчиларини табриклайман. Шунингдек, бу ғалаба шу ерда ишлайдиган барчага, мухлисларга ҳам бағишланади. Футболчилар эса фантастик ўйин намойиш қилиб беришди.

Рамазон ойида 9 кун ичида 3та ўйин ўтказиш, устига устак 16:30да - жуда қийин. Нукусда ҳам иссиқ ҳаво бўлади. 3 кундан кейин у ерда ўйин ўйнаймиз. У ерда ҳам ютишга ҳаракат қиламиз. Бироқ осон бўлмайди. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. У ерда майдон сунъий. Бироқ ҳар бир футболчимга ишонаман. Ким майдонга тушадиган бўлса, ўзининг максимал кучини намойиш қилади.

- Жамоа деярли ротациясиз ўйнамоқда. Гуруҳда 1-ўрин нақд қилинди. "Арал Самали"га қарши ўйинда иккинчи таркиб ўйнаши мумкинми?
- Ҳа, ўзгаришлар бўлади. 12 кун ичида 4та ўйинда қатнашиш осон эмас. Ким ўйнаса ҳам, ёш ёки тажрибали бўлса ҳам барчага ишонаман. Фақатгина ишлашда давом этиш керак.

- Санжар Қодирқулов қачон сафга қайтади?
- У қайтишга яқин. Фақат Санжарни ҳавф остига қўймасдан, жисмоний ҳолатини яхшилаб олишини кутяпмиз.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика