Latest news

16:05Роналду "Ал-Насср"да қолишини тасдиқлади  0 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   11 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  6 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  11 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  8 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  12 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  2 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  2

Микаэль Секейра: "Қўл остимда ўйнаган футболчи ҳозир "Барселона"да" News

Микаэль Секейра: "Қўл остимда ўйнаган футболчи ҳозир "Барселона"да"

Coca-Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- Жуда чиройли ўйин бўлди. "Андижон" яхши шаклланган жамоа экан. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, осон кечмаслигини билардик. Дастлабки 20 дақиқаликдан сўнг ўйинни ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ҳам футболчиларимиз чиройли ўйин намойиш этишди. "Локомотив" клуби вакиллари ва футболчиларини ғалаба билан табриклайман. Футболчиларимиз бугун олдимизда турган катта вазифани уддалашди.

"Андижон" жамоаси 1:0 ютиб турганди, бунақа вазиятда ўйинни ғалаба билан якунлаш осон кечмайди. Рақиб жамоа мухлисларини ҳам табриклаб қоламан, улар жуда яхши мухлислик қилишди. Бу майдонга иккинчи бор келаяпмиз, бу стадионга меҳрим тушиб қолди. Жамоа мухлисларини жуда ҳурмат қиламан. Ўйлайман-ки, бугун қўлга киритилган ғалабамиз адолатли бўлди.

- Кубок учрашувида ҳам, бугун ҳам жамоангиз "Андижон" устидан ғалаба қозонди. Сизнингча, "Андижон" жамоангиз учун қулай рақибми?

- "Андижон" жамоаси жуда яхши. Чунки улар биринчи бўлимда жуда яхши ўйин ташкил этишди. Айни дамда жамоа бу каби ўйини билан қуйи ўринларга муносиб эмас.

- Испаниялик ҳимоячи захирада қолаётганининг сабаби нима?

- Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳар бир футболчининг ўз вазифаси бор. Ўзим шуни ҳис қилганлигим учун бугун жисмоний имконияти кучли бўлган футболчиларни майдонга туширдим.

- Шогирдларингиз орасида кучли бешлик чемпионатларида ўйнаётган футболчилар борми?

- Айтиш мумкин, "Барселона" жамоаси сафида Тринькао ўйнайди. "Брага"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганимда айнан у жамоа сафида эди.

- "Брага"да мухлислар атмосфераси билан "Локомотив" стадионидаги фарқ сизга қандай ҳис-туйғуларни беради?


- "Локомотив" стадиони менга ёқади. Майдон ҳолати ва чими аъло даражада. Клублар озгина академиялар ҳақида ўйлаб кўриши ва молиявий маблағлар киритиши керак. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бу борада иш олиб бориш керак, алоҳида шаҳарча ташкил этиб терма жамоаларга ёш футболчиларни тайёрлаб бориши керак.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика