Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Микаэль Секейра: "Локомотив"нинг мақсади чемпионликка курашиш. Иш жараёнимиз давом этмоқда" News

Микаэль Секейра: "Локомотив"нинг мақсади чемпионликка курашиш. Иш жараёнимиз давом этмоқда"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра қатнашди.

— Ўйин жуда ҳам чиройли бўлди. Футболчиларнинг барчаси ғалаба учун ҳаракат қилишди. Барчанинг реакцияси 2-бўлимда яхши бўлди. 1-бўлимдан кейин ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Бир неча вазиятлар яратдик. Биз тактик жиҳатдан барчасини тўғри қилдик. Ҳисоб 2:1 ҳам, 3:1 ҳам бўлиши мумкин эди, лекин ундай бўлмади натижа. Темурхўжа бош билан зарба берганида ва бошқа бир неча вазиятлар бўлди бизда. Фақатгина омад етишмаяпти бизга. Йигитларни табриклайман! Улар ўзларининг ҳарактерларини кўрсата олишди. Қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Ҳа, ғалаба қозона олмадик. Барчасига мен жавобгарман. Менда ҳамон ўзбек футболига мослашиш жараёни бўлмоқда. Йигитлар ҳаракат қилишмоқда, мен ишонаман, ҳали натижа бўлади. "Қизилқум"га ҳам ўйин учун раҳмат! Яхши ҳаракат қилишди. Ҳакамлар ҳам ўз ишларини яхши қилишди", - дейди Секейра. 



— Бундан аввалги ўйинларга қараганда баъзи футболчилар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Масалан, Ғулом Ҳайдар Ғуломов. Бу мураббийнинг кўрсатмаси эдими?

— Бизда футболчилар ўз вазифасини тўлиқ бажаришди. Икки ҳимоячи ва бир таянч ярим ҳимоячи қолиб, қолганлар олдинга ўтиш керак эди. Ғулом Ҳайдарга келадиган бўлсак, айтганимдек, унинг вазифаси шундай эди.

— Жамоанинг ҳимояси ҳақида нима дея оласиз? Бу борада муаммо бордек кўринади...

— Ҳа, фикрингизга қўшиламан. Бизнинг ҳимоя чизиғимизда муаммо бор. Бунинг устида ишлашда давом этамиз. Бизда ҳозир ҳужум чизиғи яхши. Энди кўпроқ эътиборни ҳимояга қаратамиз.




— Барданканинг майдонга тушмаслигига нима сабаб бўлди? Бу жазомиди?

— Бу ерда ҳеч қандай жазо ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Мен футболчиларни ҳар томонлама кузатиб уларни майдонга туширдим. Ким қандай ҳолат эканлигига қараб бугунги ўйин учун ҳимоячиларни танладим.

— Жамоанинг бу йилги мақсади қандай?

— Мен жамоага бошида келганимда айтганимдек, чемпионликка курашиш. Иш жараёнимиз давом этмоқда. Бу мақсад йўлида ҳаракат қилаверамиз. Насиб қилса, бундан кейин натижа ҳам бўлади.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика