Latest news

21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  0 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  52 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  36

Мэйсон Гринвуд МЮга қандай кириб келгани ҳақида гапирди News

Мэйсон Гринвуд МЮга қандай кириб келгани ҳақида гапирди

Ҳужумчи Мэйсон Гринвуд "Манчестер Юнайтед" скаутлари назарига тушгани ҳақида гапирди.

Ушбу мавсумда 18 ёшли футболчи Оле-Гуннар Сульшер қўл остида "Манчестер Юнайтед"да очилиб кетди ва 12 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, 15 марта асосий таркибда майдонга тушди.

Брэдфорднинг "Айдл Жуниорс" жамоаси таркибидаги бир ўйинда Гринвуд захирадан ўйинга тушди. Ўшанда у 6 ёш эди ва аста-секинлик билан "Манчестер Юнайтед" назарига туша бошлади.

"Айдл Жуниорс" таркибида ўйнаётган пайтим "Юнайтед" скаутлари мени кўришган.  Эсимда. 2:0 ёки шунга ўхшаш ҳисобда мағлуб бўлаётгандик. Кейинчалик майдонга тушдим ва 10та гол урдим. Шунчаки тўпни олардим, рақибларни алдаб ўтиб, дарвозага киритардим. Кейинчалик шу ишни давом эттиравердим.

"Юнайтед" таркибида илк марта ўйнаганимда 6 ёки 7 ёш эдим. Илк машғулотим эсимда, жуда эрта боргандим. Машинада боришни истамай, машғулот маййдонига тўпни тепиб боргим келган. Ярим соат давомида шунай бўлган, ҳудди орқа ҳовлимда тўп тепаётгандек стадионни уйим каби ҳис қилганман", - деб сўзларидан иқтибор келтиради "The Sun".

Бундай машғулот ўташни унинг "Юнайтед"даги илк мураббий Марк Синьор тайинлаган: "Маҳаллий газеталар 10 гол ҳақида ёзганидан кейин у бизнинг ривожлантириш марказимизга келганди ва тарих ўша ердан бошланган. Ишга эрта бордим ва Мэйсоннинг автотураргоҳда тўпни тепишини томоша қилдим. Бу ажойиб эди! У Хаддерсфилддаги марказимизга борди ва ўзидан катта бўлган футболчилар билан тўп тепди. Ўша пайтда уни бир неча клублар кузатиб борарди. Бироқ биз уни ўзимизда олиб қола билдик", - деди мураббий.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика