Latest news

19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  3 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  23 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  11 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  2 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  7 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

Мейлис Диниев Суперлигада ўйнамоқчи News

Мейлис Диниев Суперлигада ўйнамоқчи

Бир неча соат олдин U-23 Осиё чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Туркманистон-Эрон (2:1) жамоалари баҳси якунланди.

Биз Туркманистон жамоаси етакчиларидан бири Мейлис Диниев билан суҳбатлашдик.

- Ғалаба билан табриклаймиз, ўйин ҳақида таассуротлар...

- Раҳмат, таассуротларимни сўз билан таърифлаш қийин. Бугун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик майдонда боримизни бердик. Ўйинчилардан тортиб, шифокор ва мураббийлар барча барча боримизни бердик жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз мевасини берди. Бугун нишонлаймиз ва эртадан бу ғалабани эсдан чиқариб кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

- Сиз икки кучли рақиб Ўзбекистон ва Эронга қарши ўйин ўтказдингиз. Кимга қарши ўйнаш қийинроқ бўлди, деб ўйлайсиз?

- Тўғрисини айтсам ўзбеклар билан ўйнаш қийинроқ бўлди. Чунки биз бу турнирда биринчи бор иштирок этмоқдамиз. Қолаверса, мухлислар ҳам рақиб ғалабасида катта аҳамият касб этди. Стадион тўлган муҳитда ўйнадик ва бизга бу жуда катта босим берди. Эронга қарши ўйинда биз ўзимизга келиб ишончимиз ортди ва улар билан ўйинда битта йўлимиз бор эди ва у ҳам бўлса ғалаба қозониш.

- Сизнинг ўйнаш услубингиз, ҳаракатларингиз Артур Геворкянга ўхшаб кетар экан ва мураббийингизга Мейлис Диниев иккинчи Артур Геворкян бўла оладими, деб савол бердим. Улар менга агар юлдузлик касаллигига чалинмаса албатта зўр ўйинчи бўлиб етишади дедилар. Бу ҳақида сизнинг фикрингиз ва Ўзбекистон Суперлигасидан таклифлар бўлса кўриб чиқасизми?

- Артур Геворкяндек бўлишимга ҳали анча бор. Аммо Ўзбекистон Суперлигасидан таклифлар бўлса жуда хурсанд ва рози бўлиб қабул қиламан.

Учқун Азимов суҳбатлашди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика