Latest news

21:46Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди  0 21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  2 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  7 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  2 19:10"Аҳмоқона тақвимни инобатга олсак, ишларимиз жуда яхши кетмоқда"  8 18:45"Манчестер Сити" ёзда МЮ қизиққан дарвозабонни сотиб олмоқчи  2 18:17Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни мақтади  24 17:48"Милан" ЕЧЛга чиқа олмаса, етакчилар клубни тарк этади   3 16:58Расман: Френсис Нарх ва Достонбек Турсунов "Хоразм" сафига қўшилди!  9 16:33"ЦСКАнинг янги базаси — Европа стандартлари аналоги"  1 16:07ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди  8 15:49"Қизилқум" Грузия клубини йирик ҳисобда таслим қилди  0 15:24БУМ! Кейинги мавсум Лео Месси "Барселона"га қайтади  42

Мехди Бенатиа клуб расмий сайтига интервью берди News

Мехди Бенатиа клуб расмий сайтига интервью берди

"Бавария" клуби расмий сайти "Рома"дан келган Мехди Бенатиа билан сўҳбатни чоп этди.
fcbayern.de: Мехди, сен "Бавария" сафида чемпионлар лигасида ўз дебютингни нишонладинг. Бу ўйиндан сўнг яхши ухлай олдингми?
- Ўйиндан сўнг бемалол ухлай олмадим. Ёқимли ҳиссиётлар жуда кўп. Буни сўз билан ифодалаш қийин. Бугун машғулотлардан сўнг дам оламан.

fcbayern.de: Қачон бошланғич таркибда ўрин олишинг ҳақида билгандинг?
- Чоршанба куни эрталаб мураббий мендан ўйинга тушишга тайёрмисан деб сўради. Менда албатта деб жавоб қайтардим. Ҳар бир футболчи бунақанги ўйинда майдонга тушишни жуда хоҳлайди. Шундан сўнг Пеп менга, ҳали юз фоизга тайёр эмаслигимни билишини айтди. Ва шу ўринда мен ҳам унга бор кучимни сарфлашимни айтдим. Жамоа учун ҳамма нарсага тайёрлигимни билдирдим.

fcbayern.de:Ўйиндан олдин асабийлашдингми?
- Асабийлашдим? Аниқроғи, мен ўзимни ўйинга тайёрладим ва концентрацияни йўқотмасликка ҳаракат қилдим. Бу ўйин мен учун жуда муҳим эди. "Бавария" либосидаги илк учрашувни яхши ўтказмоқчи эдим. Яна биринчи учрашувдаёқ чемпионлар лигасида майдонга тушдим. Мен мураббийни барча кўрсатмаларини бажаришга ва унинг маслаҳатларига қулоқ солишга ҳаракат қилдим.

fcbayern.de: Неччи фоизга ўзингни тайёр деб ҳисобламоқдасан?
- Бошим ва юрагимда 100 фоизга ўзимни тайёрман деб ҳисобламоқдаман. Бу мени янги мавсумдаги илк жиддий ўйиним бўлди. Чемпионлар лигасида. "Манчестер Сити"га қарши! Бунгача мен 1,5 ярим ой ўйнамагандим. Унгача иштирок этган барча ўйинларимнинг барчаси ўртоқлик учрашувлари бўлган. Энди мен ўз ўйинимни керакли поғонага олиб чиқиб, ўйин ритмини йўқотмаслигим керак. Мен ишонаманки, аста-секин ўз спорт формамни тиклаб оламан.

fcbayern.de: Чемпионлар лигаси ҳақида фикрларинг?
- Исталган футболчи Чемпионлар лигаси ҳақида орзу қилади. Бу клуб миқиёсидаги энг катта турнир. "Бавария" сафида ўйнаш эса бу жуда катта бахт. Мюнхен клуби таркибида эканлигимдан фахрланаман.

fcbayern.de: Жамоадошларинг нималар дейишди?

- Ҳамма мени табриклади. Мураббийлар, менежер, клубдагиларни барчаси илк ўйиним билан қутлашди. Бу жуда ёқимли. Янги жамоага келганингда бошида осон бўлмайди. Янги тилни ўргандим, жароҳатим бироз безовта қилди. Лекин ҳар дақиқада клуб мени қўллаб-қувватлайди. Буни тўлиқ ҳис этмоқдаман.

fcbayern.de: Оиланг ҳам Мюнхенга келдими?
- Мени оилам шу ерда. "Манчестер Сити" билан бўлган ўйинни отам стадионга келиб томоша қилди. Рафиқам бу ерга кўчиб ўтиш ишлари билан шуғулланди. Мен бу вақтда рафиқам туфайли машғулотларда бемалол ишлашга муваффақ бўлдим. Ўйиндан олдин меҳмонхода тунадим. Эртага янги уйимизга кўчамиз. Аста-секинлик билан Мюнхендаги ишларим ўз жойига тушиб бормоқда.

fcbayern.de: "Бавария"даги қайси жамоадошинг сенга кўпроқ ёрдам бермоқда?

- Албатта Франк Рибери. У немисчада ҳам, французча ҳам гапира олади. Рибери менга кўп бора таржимонлик қилиб келмоқда. Умуман олганда ҳамма футболчилар қўлларидан келганча ёрдам беришмоқда. "Бавария"даги ҳамма футболчилар жуда зўр болалар экан. Клауди Писарро, Рафинья, Данте ва бошқалар. "Бавария"да бўлиш жуда ажойиб. Бу ердаги вақтни мароқ билан ўтказмоқдаман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика