Latest news

07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  0 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  6 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  2 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1

"Металлург"га қарши ўйинда хет-трикка эришган, Албания ва Македония чемпиони бўлган Ҳебай ҳақида биласизми? News

"Металлург"га қарши ўйинда хет-трикка эришган, Албания ва Македония чемпиони бўлган Ҳебай ҳақида биласизми?

"Металлург"га қарши баҳс "Андижон" ҳужумчиси учун унутилмас кун бўлди.

Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган "Андижон" — "Металлург" учрашувида мезбонлар рақиблар дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди. Шулардан учтасига жамоанинг албаниялик ҳужумчиси Рубин Ҳебай муаллифлик қилди. 25 ёшли форвард, шунингдек, яна бир голда ассист вазифасини бажарди ҳамда бир марта дарвоза устунини нишонга олди. Ўзининг унутилмас кунларидан бирини бошдан кечирган легионер футболчи ўзи ким?

Рубин Ҳебай 1998 йилнинг 30 июлида Албанияда таваллуд топган. 14 ёшга тўлгач, Ҳебай "Влазния" клубининг 15 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоасида футболчилик фаолиятини бошлайди. Айнан U-15 "Влазния" жамоаси билан миллий минтақавий чемпионатда ғолиб бўлади ва турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилади. Бир мавсумдан сўнг у жамоанинг бошқа ёш тоифаси таркибига қўшилади. 2016/17 йилги мавсумда у "Влазния Б" жамоаси сафида Албаниянинг учинчи даражадаги чемпионатида қатнашиб, уч ўйинда иккита гол урган. 

2015 йилнинг 28 октябрь куни футболчи Албания кубоги доирасида “Аполония”га қарши ўйиннинг 70-дақиқасида Сантьяго Мартинес ўрнига захирадан майдонга тушиб, “Влазния”нинг асосий жамоаси сафида дебют қилади. Икки йиллик фаолияти давомида у асосий жамоа сафида 23 ўйинда ҳаракат қилиб, 4 та гол уришнинг уддасидан чиқади.


2017 йилнинг 22 июнида Ҳебай Словениянинг "Домзале" клуби билан уч йиллик шартномага имзо чекади. 30 июль санасида "Анкаран"га қарши дебют қилган футболчи дастлабки голини 27 август куни "Кршко" клубига қарши баҳсда нишонлайди. Ўша учрашувда Рубин голли узатма ҳам амалга оширади, бироқ унинг самарали ҳаракатлари жамоасига ёрдам бера олмайди — "Домзале" 2:4 ҳисобида ютқазади.

2018 йил давомида футболчи "Партизан" сафида ижара асосида тўп тепади. Мавсумнинг дастлабки қисмида таркибга киришда муаммоларга дуч келган Рубин "Тирана"га қарши пойтахт дербисида ҳал қилувчи ролни ўйнади. Захирадан майдонга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол қилган футболчи жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаб, пешқадамликни сақлаб қолишида ёрдам беради. Ўша мавсум "Партизан" чемпионат ғолибига айланади.

Кейинчалик қисқа муддат "Ворскла" шарафини ҳимоя қилган футболчи 2020 йилнинг январида "Теута" билан ярим йиллик шартнома имзолайди. Янги клуби сафида "Тирана"га қарши баҳсда дебют қилган футболчи "Луфтетари"га қарши ўйинда илк тўпини киритади. 

2019/20 йилги мавсум Албания кубогини қўлга киритган Ҳебай август ойида мамлакат суперкубоги доирасида "Тирана"га қарши учрашувда дублга эришиб (2:1), жамоасига суперкубок совринини туҳфа этади. Бироқ унинг чемпионатдаги ишлари юришмайди, янги мавсусдаги 11 ўйинда атиги 1 гол урган футболчи билан мамлакат чемпиони ўртасидаги шартнома бекор қилинади.

Шундан сўнг Рубин 2021 йилнинг январида Шимолий Македониянинг "Шкендия" жамоаси билан икки ярим йиллик битимга қўл қўяди. Унинг бу ерда ишлари ёмон бўлмади, футболчи жамоаси билан мамлакат чемпионига айланди, ўзи эса 26 баҳсда 4 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди.


2022 йилни эса футболчи яна "Теута" сафида ўтказади ва 35 учрашувда 11 маротаба рақиб посбонларини ранжитади. 


2023 йилнинг февралида эса Рубин Ҳебай эркин агент сифатида "Андижон" сафига келиб қўшилди ва икки йиллик шартнома имзолади.

Ҳебай, шунингдек, Албанинг турли 17, 19 ва 21 ёш тоифаларидаги терма жамоа сафида ҳам ҳаракат қилган. Шу жумладан, 21 ёш тоифасида Мальтага қарши баҳсда дублга эришган.

25 ёшли ҳужумчи ҳозирча янги жамоаси сафида 5 ўйинда 3 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Бундан ташқари, у "Сурхон"га қарши ўйинда ҳакам томонидан четлатилди. Transfermarkt портали томонидан 350 минг еврога баҳоланган футболчининг келгуси фаолияти қай даражада сермаҳсул бўлишини эса вақт кўрсатади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика