Latest news

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  14 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  6 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  3 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

“Металлург”да қандай ўзаришлар кутиляпти? Шаҳзод Убайдуллаев Европа клубига ўтадими? News

“Металлург”да қандай ўзаришлар кутиляпти? Шаҳзод Убайдуллаев Европа клубига ўтадими?

Янги мавсум арафасида барча клубларда жузъий ўзгаришлар бўлишига кўникиб қолганмиз.

Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳам бундан мустасно эмас. Суперлиганинг ўтган мавсум натижаларидан келиб чиққан ҳолда мураббийлар штаби жамоанинг бир қатор чизиқларида янги ўйинчиларни кўрмоқчи. Шу боис айни пайтда Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоа хўжалиги стадионида мавсум олди йиғинини бошлаган бекободликлар таркибида ҳам ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. 

Хусусан, жамоанинг баъзи ўйинчиларига бошқа клубларга ўтишларига рухсат берилди. Жумладан, ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулҳақов ижара асосида “Турон” (Яйпан) жамоасига ўтди. Ўтган мавсум жамоа тўпурари бўлган истеъдодли ҳужумчи Шаҳзодбек Убайдуллаевга хориж клубларидан қизиқиб бўлаётганлиги бор гап. Айни пайтда музокаралар якунига етмаганлиги сабаб мазкур трансфер ҳақида кейинроқ аниқ маълумот берилади.

Ҳимоя чизиғи вакиллари – Аббос Отахонов (эркин агент), Жасур Ўринов, ярим ҳимоячилар – Муҳаммад Исаев, Худойшукур Сатторов, ҳужумчи Муродбек Бобожоновга ҳам бошқа клубларда ўз омадлари синаб кўриш имконияти берилди. Сўнгги уч нафар футболчи билан “Металлург”нинг амалдаги шартномаси муддати ҳали якунланмаганлигини айтиб ўтиш лозим. 

Ўз навбатида “Металлург” кўригида ҳам бир қатор истеъдодли ва тажрибали футболчилар бўлиб туришибди. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика